Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Муаммо_нимада

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан муҳим 5 та факт

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE
#Муаммо_нимада

⚡️Кадрларни ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими такомиллашиб бормоқда

Камчилик бор — ечим ҳам!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизим ходимларини тренер сифатида тайёрлаш мақсадида семинар-тренинг ташкил этди. Улар ҳудудларда очиқ мустақил танловларни ўтказишда суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб боради. Ўқувда Агентлик Марказий аппарати масъул вакиллари, филиалларидаги бош ва етакчи инспекторлар ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Барчага маълумки, бугун давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимиятлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталидан кенг фойдаланиб, вакант лавозимлар учун танловлар эълон қилиб келмоқда.

👉 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Муаммо_нимада

⚡️Танлов комиссияси аъзоларида темир интизом, адолат, салоҳият етарли бўлмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Республика бўйлаб очиқ мустақил танловларнинг суҳбат босқичи юзасидан танлов комиссияси аъзолари учун семинар-тренинг бошланди. Мақсад — тизимни янада такомиллаштириш. Ўқувлар қуйидан юқорига қараб ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизим ходимларини тренер сифатида тайёрлаган эди. Улар олдига ҳудудларда очиқ мустақил танловларни ўтказишда суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш вазифаси қўйилганди. Жараён бошланди.

Семинар-тренинглар интерактив усулларда ташкил этилаётган бўлиб, жамоалар ўз позицияларини ҳимоя қилмоқда. Суҳбат босқичидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Ечимлари юзасидан фикрлар алмашилмоқда.

Ҳар бир танловда(бўш иш ўрни учун) бир номзод ғолиб бўлади. Демакки, танловнинг суҳбат босқичи муҳим рол ўйнайди. Давлат органларининг корхона, ташкилот ва идораларида фаолият юритаётган суҳбат комиссияси вакилларига ўзини доимий ривожлантириб бориш, адолатли меъзонлар асосида номзодларни баҳолаш, белгиланган муддатдан кечиктирмай танлов ғолибларини эълон қилиш бўйича йўналишлар берилди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, шунингдек улар меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича жами 994 та қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ўрганиш маълумотномаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Соғлиқни сақлаш вазирига юборилди.

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:

▪️27 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди;
▪️ 5 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди;
▪️19 та ҳолатда меҳнат таътилларини бериш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди;
▪️ 301 нафар бошқарув ходимларнинг яқин қариндошлари, иш стажлари ва мутахассисликлари бўйича маълумотлари тўлиқ “ЯММТ” ИДАКга киритилди;
▪️29 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилиниб, шундан 6 таси бўйича танлов жараёнлари тўлиқ якунига етказилди.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 15 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 1 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 14 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️Ўрганиш ишлари бошқа вазирлик ва идораларда ҳам давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Очиқ танловлар тизимининг суҳбат босқичи тўлақонли шаффоф ва адолатли ташкил этилмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Эндиликда танлов комиссиялари аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги янада ошади.

Хабарингиз бор, Танлов коммиссиялари аъзолари махсус Дастур асосида ўқитилмоқда. Мақсад — мавжуд камчиликларни такрорламаслик, номзодлар учун адолатли ва шаффоф рақобат майдони яратиш.

Шундай ўқувлардан бири Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда "Андижонсувқурилишинвест" давлат муассасаси танлов комиссияси аъзолари учун ташкил этилди.

Агентликнинг Андижон вилояти филиали томонидан ўтказилган семинар-тренингда Комиссия аъзолари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда очиқ танловларни ўтказишда учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари, жараёнларни янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашишди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари
#Муаммо_нимада

⚡️ Ҳурматли номзодлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

▪️ Вакансиялар канали @vacancy_argos

▪️ Қўшимча маълумот учун —
t.me/murojaat_argos_bot
#Бу_муҳим
#Муаммо_нимада

Танловсиз ишга қабул қилиш ҳолати кузатилса, бизга хабар беринг

Аввал хабар берганимиздек, маъмурий ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмалари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган  vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

Бунда, лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди. Яъни, иккита вазирлик бирлашса, унинг ходимлари олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин.

❗️Агарда сиз фаолият юритаётган ташкилотга ходимлар очиқ танловсиз ишга қабул қилинаётган бўлса ёхуд эгаллаб турган лавозимингиз қисқараётганини рўкач қилиб сиздан асоссиз равишда ишдан бўшаш ҳақида ариза талаб қилишаётган бўлса, бизга мурожаат қилинг!

🔹 Мурожаат учун бот@murojaat_argos_bot

Каналга уланиш — t.me/argos_uz