Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.5K subscribers
9.17K photos
1.72K videos
14 files
5.99K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиалларимизда
#Cамарқанд

⚡️Каттақўрғонда сектор раҳбарлари учун амалий семинар ташкил этилди

“Секторлар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги” мавзусида ташкил этилган ўқувда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали раҳбарияти, Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари, туман ва шаҳарлардаги сектор раҳбарлари иштирок этди.

Ўқув доирасида дастлаб иштирокчилар сектор фаолияти, амалга оширилган ишлар, сектор раҳбарларини баҳолаш тизими билан таништирилди. Шундан сўнг улар 2-секторда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркасида иштирок этишди.

Сектор ҳудудидаги “Нурафшон” маҳалласи “оғир ҳудуд” тоифасига киритилган бўлиб, иштирокчилар маҳаллада ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди. Бандлик, ижтимоий ҳимоя, бунёдкорлик соҳасидаги ишларни бевосита кузатишди, тажриба ва кўникмаларини оширишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда
#Навоий

⚡️ Эндиликда давлат фуқаролик хизматчилари хулқ-атворининг умумий қоидалари мавжуд

Уларга бунга амал қилиш керак.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳиятини давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 100 нафарга яқин кадрлар иштирок этди.

Мулоқотда давлат фуқаролик хизматчилари хулқ-атворининг умумий қоидалари, касбий маданиятга оид одоб-ахлоқ қоидалари, хизматни ўташ балки ундан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқ қоидалари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари атрофлича тушунтирилди. Фаолиятни ушбу қоидалар асосида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

☝️Мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирлари республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курсимиз бошланди

Бу галги ўқув Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бугун олдимиздаги муҳим вазифалардан бири — раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш.

Иштирокчилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида малака оширмоқда.

Бугун бошланган ўқувда Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан захирага олинган номзодлар иштирок этмоқда.

Ўқув давомида тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ривожлантириш мақсад қилинган.

@otabek_khasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE

Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар
учун Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ташкил этилган малака ошириш курси жараёнларидан видеорепортаж

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_статистика

✍️ Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали 42 462 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Маълумот 01.11.2022 ҳолатида.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM