Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Кадрларни танлов асосида танлаш — бошқарувда сифат ва самарадорликни оширади. Вилоятимизда биз бу тажрибани синовдан ўтказдик

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Долзарб_мавзу
#Муносабат

⚡️Эндиликда “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида салоҳиятли кадрлар резерви шакллантирилади

...Таҳлилларга кўра, вазирликлар марказий аппаратидаги раҳбарларнинг 40 фоизи туман поғонасини кўрмаган, туман миқёсидаги раҳбарларнинг 60 фоизи эса вилоят ёки республика идораларида ишламаган.

Президент йиғилишда долзарб масала — давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур ташаббуснинг моҳияти шундаки, эндиликда туман ва шаҳар даражасидаги раҳбарлик учун Салоҳиятли кадрлар резерви тузилади, унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади. Компетенциясига қараб, улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади...

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/381

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Танлов билан келган ходимлар жон куйдириб ишлаяпти, вазифасининг қадрига етаяптиБотир Жабборов, Ургут тумани ҳокими

...Кадр йўқ-йўқ деб айтардик, агарда ишга қабул қилишни очиқ қилсак, "ҳар хил ўйинлар" бўлмаса, муносиб номзодлар албатта топилади.

Битта мисол, ҳатто тумандаги энг чекка қишлоқ, чегара ҳудудимиздаги Бойбул маҳалласига ҳам битта ёшлар етакчиси лавозимига 12 та номзод ҳужжат топширгани, ушбу тизимнинг шаффофлигидан далолат беради.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/384

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

Мен хорижда таҳсил олган ёш давлат хизматчиси сифатида соҳада ёшларга берилаётган эътиборни кўриб руҳландим. Хусусан, Президентимизнинг компетент ёшларга раҳбарлик тажрибаси етишмаса, ўргатамиз, деганларини алоҳида таъкидламоқчиман. Ёки давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимларнинг улуши 61 фоизга етгани ҳам соҳада ёшларга берилаётган имкониятларга яққол мисол.

Шунингдек, эндиликда ёш мутахассисларни танлаш дастури орқали нафақат Ўзбекистонда, балки ТОП хорижий университетларда ўқиётган энг иқтидорли ёшларнинг ҳам давлат хизматига кириб келиш имконияти пайдо бўлди. Бу — ўз навбатида креатив, самарали ва халқчил давлат хизматчилари сонини ошишига олиб келади.

Шохрух Қудратов, Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди

Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси раиси

Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органлари ходимлари томонидан энг узоқ кутилган ҳужжат бўлса керак.

У давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини белгилайдиган, меритократия тамойили асосида мартаба даражалари ўсишининг кафолатини таъминлайдиган ҳамда давлат хизматчисининг жамиятдаги мавқейини оширишга қаратилган давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосини яратади.

Қабул қилинган Қонун илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда, давлат бошқаруви соҳасида миллий тажрибага асосланган кенг кўламли мутахассисларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самарасидир.

Aминманки, қабул қилинган ҳужжатда белгиланган давлат хизматчилари аппаратини самарали бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сифатли амалга оширишда давлат органлари ходимларининг ҳиссасини сезиларли даражада оширади.

Узоқ йиллар давомида давлат хизматини ривожлантириш векторини белгилаб берувчи ушбу асосий ҳужжатни тайёрлаш жараёнида иштирок этган барча мутахассисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Барча давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани билан табриклайман.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Энди давлат хизматига рақобатбардош кадрлар авлоди кириб келади

Улуғбек Юсупов, “Ўзархив” агентлиги директори

Қонунни давлат хизматчилари катта қизиқиш билан қабул қилди. Халқимизнинг эса ушбу Қонун билан давлат хизматини кўрсатиш янада яхшиланишидан умиди катта.

Қонун билан кадрларни очиқ танлов орқали саралаш тизими жорий этилаётгани қувонарли. Давлат хизматчилари хизмат поғоналарида адолатли ўсиш, эркин фаолият юритиш каби ҳуқуқларга эга бўлмоқда. Иш вақти ва хақ тўлашнинг шакллари тартибга солинмоқда. Энди давлат хизматчисининг хизмат давридаги фаолияти тўлиқ кафолатланади.

Аминманки, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши бизнинг мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Янги Қонун ёшларимиз билан тизимли ишлашда, халқимизга самарали хизмат кўрсатишимизда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади

Фарғона шаҳри "Ҳувайдо" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Феруза Тошпўлатова Қонун моҳияти юзасидан ташкил этилган семинардан сўнг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот ўрнида, айни кунларда Агентлик Ахборот хизмати масъул вакиллари Фарғонада бўлиб, филиал фаолияти билан жамоатчиликни яқиндан таништирмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#малака_ошириш

Умидбек Аллабергенов, Тўрткўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Наманганлик ёш давлат хизматчилари давлатимиз раҳбарининг
янги мақолаларини ўқиб, хулосалари ҳақида фикр билдирди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat