Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
55.2K subscribers
11K photos
2.16K videos
14 files
7.14K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат таътилида бўлиб турган ходим интизомий жавобгарликка тортилиши мумкинми?

◽️Ушбу саволга эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берди.

#Кўмакчи_эксперт

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, соҳавий тажрибаларини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар


АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси ўз вазифасини лозим даражада бажариши учун билим ва малакасини ошириб бориши шарт

Шундан келиб чиқиб, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тизимли равишда малака ошириш курслари ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврига нисбатан жами 120 та ўқув курси, 31 та экспресс-тренинг ташкил этилди. Уларда 63 140 нафар давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди. 31 та туман (шаҳар)га янги тайинланган ҳокимлар ва уларнинг жамоалари учун экспресс-тренинглар ташкил этилди. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Республиканинг барча туман (шаҳар)ларидаги маҳаллаларида фаолият юритаётган жами 54 минг нафардан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари учун семинарлар ташкил этилди.

“Давлат хизматига кириш”, “Давлат фукаролик хизматчисининг этикаси” ва “Иқтисодий билим асослари”
номли 3 та масофавий малака ошириш курси ишлаб чиқилди. 1 269 нафар давлат фуқаролик хизматчиси ушбу курсларни тугатиб, сертификатга эга бўлди.

Илғор хорижий тажриба асосида раҳбар кадрларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Миллий кадрлар захирасига киритилган 17 нафар номзод Хитой Халқ Республикасида, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 17 нафар бошқарув кадрлари Корея Республикасида, шунингдек, 9 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари Германияда ташкил этилган стажировка дастурларида иштирок этди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилса, хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Бухорода инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини рақамлаштириш масаласида сусткашликка йўл қўйганларга чора кўрилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун, Президентнинг ПФ-76-сонли Фармони ҳамда ПҚ-300-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида хорижий илғор тажрибалардан келиб вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида hrm.argos.uz — инсон ресурсларини бошқаришнинг ягона электрон ахборот тизими жорий этилди.

Натижада вакант лавозим учун ўтказилаётган танловдан тортиб, кадрларга оид барча ҳужжатларни юритиш фақатгина hrm.argos.uz платформасида амалга ошириладиган бўлди.

Бунинг учун платформа vacancy.argos.uz, zaxira.argos.uz, samaradorlik.uz, e-qaror.gov.uz, e-huquqshunos.uz дастурий таъминотлар билан интеграция қилинди. Шунингдек, my.mehnat.uz, edo.ijro.uz ва UzASBO тизимларига ҳужжатлар автоматик равишда юборилиши таъминланди.

Давлат органларида hrm.argos.uz электрон платформасини юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарори билан тасдиқланиб, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб HRга оид барча ҳужжатларни платформада шакллантириш ва юритиш учун давлат органлари раҳбарларининг шахсан масъуллиги белгиланди.

Агентликнинг Бухоро вилояти филиали томонидан ҳам вилоятдаги давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тизимда ўз вақтида шакллантирилиши ҳамда юритилиши доимий мониторинг қилиб келинмоқда.

2024 йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган мониторинг натижасига кўра, белгиланган қарор талабларига риоя қилмаган ҳамда сусткашликка йўл қўйган Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги 5 та вилоят бошқармаси бошлиқлари, 9 та туман бўлими раҳбарлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 6 та, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 4 та, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 13 та туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 13 та туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари, Иқтисодиёт ва молия бошқармасининг 4 та туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг 4 та туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари каби масъул раҳбарлар 136 млн. сўм миқдорда маъмурий жаримага тортилди.

Жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_майдон

⚡️Раҳбар кадрлар компетенцияларини баҳолаш соҳасида Қозоғистон билан ўзаро тажриба алмашилмоқда


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари айни дамда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида хизмат сафарида.

Дастур доирасида Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлиги раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашувда Қозоғистоннинг давлат хизмати, унинг ривожланиш йўналишлари, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, Давлат хизмати ишлари агентлиги Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Шунингдек, уларга Қозоғистон Республикаси давлат хизматида жорий қилинган ахборот тизимлари тақдимот қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Номзод очиқ танловнинг суҳбат босқичида нималарга эътибор қаратиши
лозим?

▫️Бир гуруҳ ўзбекистонлик давлат хизматчилари Туркияда стажировка ўтади.

▫️Давлат хизматчилари томонидан
одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар қандай тартибда кўриб чиқилади?

▫️Давлат хизматчиси: Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

▫️Сўраган эдингиз: Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг розилиги шартми?

▫️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди!

▫️Давлат ишига кириш истагидаги номзодлар диққатига!

▫️Брифинг: Давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, соҳавий тажрибаларини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

▫️Муаммо нимада: Бухорода инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини рақамлаштириш масаласида сусткашликка йўл қўйганларга чора кўрилди.

▫️Раҳбар кадрлар компетенцияларини баҳолаш соҳасида Қозоғистон билан ўзаро тажриба алмашилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Остонада Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишида иштирок этди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда Салоҳиятли кадрлар захирасидаги бир гуруҳ номзодлар масъул вазифаларга тайинланди

◽️Лавҳада батафсил.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Иш берувчи молиявий ҳолатига кўра иш ҳақини кечиктириши мумкинми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Фарғона давлат университетида инсон ресурслари (HR) факультетининг очилиши — вилоятда кадрлар салоҳиятини оширишда муҳим қадам бўлади

Хабарингиз бор, Фарғона давлат университетида HR мутахассисларни тайёрлаб берадиган факультет очилган эди. Ушбу мутахассислик ходимларни бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантириш ва самарали иш муҳитини яратиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлашга мўлжалланган.

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ушбу факультет талабалари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув аввалида давлат бошқарувида HRM олдида турган асосий вазифалар, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти турли мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.

Таълим йўналишини тугатган талабалар давлат бошқаруви органлари, турли вазирлик ва идоралар ҳамда қўмиталарнинг кадрларни бошқариш тизимида, иқтисодиётнинг турли тармоқ, соҳаларида ишлашлари мумкинлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент "Тошкент-Шарқий" аэропортининг реконструкция жараёни билан танишди

Давлат раҳбари ФАО ва Хитой делегациялари билан учрашди.

Остонада V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM