Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Салоҳиятли кадрларни топиб, давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш — муҳим масала

Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келмоқда.

Андижон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқот салоҳиятли талабаларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Айниқса, vacancy.argos.uz порталидаги вакант лавозимларга ҳужжатлар юбориш тартиби, очиқ танловларнинг босқичлари, ёшлар учун яратилган имкониятлар талабалар қизиқишини оширди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида давлат хизматида ишлаш истаклари борлигини билдиришди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Жорий йилда ОТМларни битираётган талабалар билан очиқ мулоқотлар бошланган


◽️Мақсад — салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиалининг масъул ходимлари ТАТУ Самарқанд филиали битирувчи талабалари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда талабаларга мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, vacancy.argos.uz портали имкониятлари ҳамда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Давлат хизматида ишлашнинг аҳамияти турли ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Очиқ мулоқот давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги 13 та олий таълим муассасасини 14 мингдан зиёд талаба битиради.

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Илм баҳси, дўстона мулоқот, маънавий ҳордиқ, янги кўникма


◽️Навоийда давлат фуқаролик хизматчилари "Заковат" интеллектуал турнирида билимларини синашди.

Натижага кўра, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси биринчи, Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси иккинчи, Навоий вилояти туризм бошқармаси жамоаси учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

◽️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат фуқаролик хизматига қандай тартибда ишга кирилади?

◽️Самарқандда ОТМ талабалари билан шу ва бошқа масалалар доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.


Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бухорода амалий семинар: меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди


Бугун инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борадаги амалий ишлар, айниқса, меҳнатга оид муносабатларда ҳам яққолроқ кўринади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

Вилоятнинг давлат органлари ва ташкилотларидаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимлари, юридик бўлим бошлиқлари, юридик марказ масъуллари иштирок этган семинарда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янгиликлар, меҳнатга оид муносабатларда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонуний асослари, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинар амалий казуслар ва қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.

◽️Иштирокчилар амалиётда дуч келаётган қатор масалаларига жавоб олишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Фарғонада халқ мурожаатлари билан ишлаш йўналишидаги натижа ва камчиликлар таҳлил қилинди


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда мулоқот ташкил этди.

Унда Президент ҳалқ қабулхоналари туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, бошқарма ва ташкилотлар ҳуқуқшунослари, мурожаатлар билан ишлаш бўйича маъсул ходимлари ва инсон ресурслари бўйича раҳбарлар иштирок этди.

Мақсад — мурожаатлар билан ишлашда самарадорликни кучайтириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг шахсий масъулиятини янада ошириш.

Мулоқот аввалида тизимда эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлил қилинди.

Сўз олганлар ҳар бир давлат хизматчиси олдида турган энг муҳим вазифа — одамларни рози қилиш эканлигини билдиришди. Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашдаги замонавий технологиялар, раҳбар маънавияти ва жамоада самарадорликни ошириш мавзуларида маърузалар қилинди, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️ Томди туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди


Мақсад — янги тайинланган туман ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини жадаллаштириш, ҳоким ва унинг жамоасини ягона мақсад йўлида ўзаро бирлаштириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришдан иборат.

Дастур аввалида "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-49-сонли Фармон мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Шундан сўнг, бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоада натижадорликка эришиш, шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини ошириш каби бугунги кун давлат хизматчилари учун зарур бўлган йўналишларда маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Сурхондарёда Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар ташкил этилди

◽️Тафсилотлар лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

⚡️ Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл

Ушбу шиор остида талабалар иштирокида мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларининг яна бири Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул ходимлари, талабалар, ўқитувчилар иштирок этди.

Дастлаб соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча берилди. Шундан сўнг, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар соҳага қизиқиши юқори эканлигини билдириб, давлат хизматига ишга кириш, фаолият юритиш, хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Жараён республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM