Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.18K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Иш берувчи томонидан ходим интизомий жавобгарликка тортилса, унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиладими?

Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси батафсил маълумот берди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_эслатади

⚡️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш -
@argos_uz
#Маҳалладан_республикагача_тамойили_амалда

⚡️Навоийда "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди

Ушбу Резерв орқали лавозимда ўсган номзодларни (ҳудудлар кесимида) таништириб боришда давом этамиз.

◽️Қорақалпоғистон Республикаси
◽️Андижон вилояти
◽️Жиззах
вилояти

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❗️Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари ва фуқаролар!

Ташқи ахборот тизимлари ва интеграцион сервисларда жорий йилнинг 21-24-март кунлари профилактика ишлари олиб борилади. Шуни инобатга олиб, ушбу давр мобайнида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари ва платформаларида техник узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Қутлов

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси
барча ватандошларимизни, жумладан давлат фуқаролик хизматида самарали меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг яқинларини уйғониш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан муборакбод этади!

Улуғ айём ҳар бир хонадонга бахту саодат, юртимизга тинчлик, қут-барака олиб келсин!

Наврўзингиз муборак бўлсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Бугун Маҳалла тизими ходимлари куни

Асрлар оша маҳалла – меҳр-оқибат, бағрикенглик, бунёдкорлик каби инсоний фазилатларни камол топтиришда, жамият ривожини таъминлашда хизмат қилиб келган.

Бугун соҳадаги қатор ислоҳотлар натижасида маҳаллаларимизнинг нафақат ташқи манзараси, балки унда яшаётган инсонларнинг ҳам дунёқараши ўзгарган. Улар фаровонлик, ободлик сари катта марраларни белгилашган.

Бу сананинг Наврўз байрами шодиёналарига уланиб кетишида ҳам рамзий маъно бор.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси соҳанинг жонкуяр, фидойи ходимларини самимий қутлайди.

Улуғвор мақсадларингиз, улкан режаларингизни амалга оширишда Сизларга қатъий ишонч, азму шижоат тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

▫️Давлат бошқаруви академиясида "Раҳбар аёллар" Ўзбекистон-Германия таълим маркази очилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш йўналишида фаолияти йўлга қўйилган платформалар.

▫️Жиззахда ҳам "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

▫️Барча тиббиёт муассасалари босқичма-босқич hrm.argos.uz платформасига уланади.

▫️"Яхши раҳбар рағбатлантирилади, аксинча "қониқарсиз"ининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги кўрилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

▫️Давлат ташкилотларидаги 500 дан ортиқ вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

▫️Брифинг: Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш механизми асосида амалга оширилган ишлар

▫️Кўмакчи эксперт: Иш берувчи томонидан ходим интизомий жавобгарликка тортилса, унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиладими?

▫️Навоийда "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқ хизматчиси

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Халқ хизматчиси" номли ижтимоий роликни тақдим этади.

Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган.

Бугун давлат хизматида қаҳрамонимизга ўхшаган кадрлар жуда кўп. Ҳар бирингизни қадрлаймиз.Токи бугун давлат хизматчиси бўлиш қанчалик шарафли йўл эканлигини англаган экансиз, Ўзбекистон тараққиёт йўлидан дадил боради. 

◽️Ёшларимизга, давлат хизматчиларимиз ва кенг жамоатчиликка томоша қилиш тавсия этилади.

📌
Full формат.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилса, хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Бугун_АРГОСда

⚡️Малака ошириш, мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш майдони

◽️Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди.

Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.

Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.

Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш —
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманганга ташриф аввалида Президент Шавкат Мирзиёев заргарлик корхонаси билан танишди

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда риоя этиши лозим бўлган қоидалар

▫️Ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Маҳалладан_республикагача_тамойили_амалда

⚡️Сирдарёда ҳам "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди

Ушбу Резерв орқали лавозимда ўсган номзодларни (ҳудудлар кесимида) таништириб боришда давом этамиз.

◽️Қорақалпоғистон Республикаси
◽️Андижон вилояти
◽️Жиззах
вилояти
◽️Навоий вилояти

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кучлилар ожизларга таянч, саховатпешалар муҳтожларга кўмакчи, ёшлар қарияларга ғамхўр бўлсин

Давлатимиз раҳбари Наманганда ифторлик қилди.

Каналга уланиш - @argos_uz