Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.94K photos
1.66K videos
14 files
5.85K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

⚡️Республикамизнинг барча туман, шаҳарларида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун ташкил этилган қисқа муддатли семинарлар давом этмоқда


◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Беларусь Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Одамлар муаммосини тезкор ҳал қилиш, рози қилиш — бош мезон бўлиши керак


◽️Бугун Давлат бошқаруви академиясида Халқ қабулхоналари мудирлари ва масъул ходимлари учун ўқув ташкил этилди.

Мақсад — бевосита халқ билан ишлайдиган масъулларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш.

Ўқув дастури аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизимини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг очилиш маросимида сўз олган масъуллар, малака ошириш курсининг мақсади ҳақида батафсил тўхталишди. Асосий эътибор — одамларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим бериш ва рози қилишга қаратилиши лозимлиги таъкидланди. Халқ қабулхоналари фаолиятида рақамли технологияларни жорий этиш зарурлиги билдирилди.

Маълумот учун, ўқув тўрт кун давом этади, 473 нафар Халқ қабулхоналари мудирлари ва ходимларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан мамлакатимизга келди

Давлат раҳбарлари "Humo Arena" муз саройида бўлишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

⚡️Мен давлат ишида ишлайман. Ташкилот раҳбари пенсионерларни ишдан бўшатмоқчи? Иш бурувчи пенсионерларни ишдан бўшатиши қонунийми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Тошкент шаҳрида инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали, Тошкент давлат юридик университети ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар, туман бўлимларининг инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича раҳбарлари, масъул вакиллари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил этилган семинар янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонун, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчилар фаолиятда дуч келаётган қатор масалаларни ўртага ташлашди.

Амалиётга дуч келинаётган муаммолар таҳлил қилинди, ҳар бири бўйича мутахассислар юридик маслаҳат ва кўрматмалар берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Алишер Навоий абадияти

Маърузачи:
Гулбаҳор Ашурова, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти

▫️
Давлат фукаролик хизматчилари учун "Инсон ҳаётида таълимнинг ўрни" номли анимацион видеоролик намойиши

▫️"Мутолаа вақти”
рукни: Алихонтўра Соғуний "Туркистон қайғуси" китоби

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни: 32-модда шарҳи

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 9 февраль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Президенти Александр Лукашенко "Кўксарой" қароргоҳида тантанали кутиб олинди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тажрибали давлат хизматчисимисиз? Шогирдларингиз кўпдир... Касбингиз сирларини уларга ўргатяпсизми?

Давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишда "Устоз-шогирд" анъанаси муҳим рол ўйнайди.

Ушбу роликда очиқ танлов орқали давлат ишига кирган ва ички танлов билан лавозимда ўсган ёш давлат хизматчиси ўзининг муваффақият ҳикояси ҳақида гапириб берган.

◽️Ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Халқ қабулхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширмоқда

◽️
Жараёнлар ҳақида батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!

◽️Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

◽️Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

◽️Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

◽️Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

◽️Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

◽️Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

◽️Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.

◽️Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

◽️Асра ўзунгни биров озоридин,
Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/osNg-2f5_bI?si=1UgQofSJfOJFRocI саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

◽️Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни янги мазмун билан бойитиш йўлида

Каналга уланиш —
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
"Ўзбекистон — 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастyри тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси давлат фуқаролик хизматчилари орасида ҳам муҳокама қилинмоқда

Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар давомида ҳар бир йўналишда келтирилган бандларнинг мазмун-моҳияти билан давлат хизматчилари яқиндан таништирилмоқда.

2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.

◽️Эслатиб ўтамиз, муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.

Каналга уланиш — @argos_uz