Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси
⚡️ Азамат Сулайманов: Давлат хизмати — бу аввало, масъулият, жавобгарлик ва рағбат дегани
"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Нукус шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси мудири Азамат Сулайманов.
Ушбу лавҳада Азамат Сулаймановнинг давлат хизмати ҳақидаги тасаввурлари, халқ хизматчиси бўлиб ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари, қадриятлари ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани эълон қилинди.
Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари белгиланмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.
2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.
Муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари белгиланмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.
2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.
Муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24
⚡️Давлат бошқаруви академиясида Германиянинг Бавария Давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти иштирокида "Раҳбар кадрларни тайёрлаш қўшма таълим дастури" доирасида махсус тренинг ташкил этилди
◽️Ўқувда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича тренинглар ташкил этилмоқда.
Дастурга ҳокимлар ва ҳоким ўринбосарлари, тегишли мутахассислар жалб қилинган.
Каналга уланиш — @argos_uz

Бу — давлат фуқаролик хизматига кирмоқчи бўлган ёшларга яхши имконият.
▫️ Иш стажи талаб этилмайдиган вакансиялар
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади
2024 йил 1 мавсуми доирасида лойиҳаларни амалга оширишнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади. Республика бўйича ажратилаётган жами маблағ — 3 трлн сўм.
◽️Лойиҳаларни киритиш 20 февралга қадар давом этади.
#инсон_қадри_учун

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими қандай тартибда фаолият юритади?
◽️Бу, сиз учун қизиқ бўлса, роликни томоша қилинг.
Каналга уланиш — @argos_uz
◽️Бу, сиз учун қизиқ бўлса, роликни томоша қилинг.
Каналга уланиш — @argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда. Бу уларнинг сифатини доимий назорат қилиш, ножўя таъсирларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини туғдирди.
Шу боис 23 январь куни “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, дорилар ва тиббий буюмларни тайёрловчи ҳамда сотувчи ташкилотлар бу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги учун ҳам масъул этиб белгиланди. Шундан келиб чиқиб, уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари ўрнатилади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда. Бу уларнинг сифатини доимий назорат қилиш, ножўя таъсирларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини туғдирди.
Шу боис 23 январь куни “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, дорилар ва тиббий буюмларни тайёрловчи ҳамда сотувчи ташкилотлар бу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги учун ҳам масъул этиб белгиланди. Шундан келиб чиқиб, уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари ўрнатилади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари
⚡️Республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари раҳбарликка ўқитилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, 56 академик соатга мўлжалланган ўқув Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган.
Дастур ҳоким ёрдамчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган.
Тингловчилар учун Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, раҳбар маънавиятини шакллантиришнинг устувор йўналишлари, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари, аҳоли кайфияти, муаммолари билан ишлашда раҳбар компетенциялари, давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш каби мавзуларда тренинглар ўтилмоқда.
Шунингдек, тингловчилар дипломатик протокол ва хизмат этикети, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ва уларни самарали амалга ошириш усуллари, давлат хизматида жамоатчилик билан алоқалар, медиа саводхонлик йўналишларида ҳам тажрибали профессорлар ҳамда малакали педагоглардан таҳсил олишмоқда.
Дастурдан маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўрин олган.

#Филиаллар_фаолияти
⚡️Давлат хизматчиси аҳоли билан мулоқотдаги ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара олиши лозим
◽️Фарғонада инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун махсус психологик тренинг ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси ва ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган ўқув ташкилотларда маънавий муҳитни янада яхшилаш, жамоада самарали мулоқотни шаклллантириш, ишчанлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш ва низоли вазиятларни бошқариш билан боғлиқ кўникмаларни ошириш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, аҳоли билан мулоқотдаги ҳар қандай вазиятларда ўзини назорат қилиш ва бошқариш, танлов жараёнларида кадрларнинг психологик ҳолатини баҳолаш, стресс ҳолатининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари юзасидан маслаҳатлар берилди.
Иштирокчилар амалий машғулотларда ҳам қатнашишди.

#Муҳим_ҳужжат_лойиҳаси
⚡️ Давлат дастури лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш йўналишида ҳам қатор таклифлар киритилган
Жумладан:
▫️Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш;
▫️Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини ошириш;
▫️Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш;
▫️Давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича ўтказилаётган танловларда имконияти чекланган шахслар иштирокини таъминлаш бўйича зарурий шарт-шароитлар яратиш;
▫️Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш – ТОП 100 дастурини амалга ошириш.
Маълумот учун, муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.
❗️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин.
Каналга уланиш — @argos_uz
Жумладан:
▫️Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш;
▫️Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини ошириш;
▫️Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш;
▫️Давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича ўтказилаётган танловларда имконияти чекланган шахслар иштирокини таъминлаш бўйича зарурий шарт-шароитлар яратиш;
▫️Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш – ТОП 100 дастурини амалга ошириш.
Маълумот учун, муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.
Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
regulation.gov.uz
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2024 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
#Бу_муҳим
⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади
Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:
▫️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси мазмун-моҳияти
Маърузачи: Одил Олимжонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор
▫️"Халқ хизматчиси" ижтимоий ролиги намойиши
▫️"Мутолаа вақти” рукни
▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни
Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 2 февраль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz