Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Экспорт, инвестиция ва саноат соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар

◽️Батафсил инфографикада.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бир гуруҳ иқтидорли ёшларимиз давлат кўмаги билан хорижга ўқиш учун жўнаб кетяпти

Бугун улар билан учрашдик.

Хабарингиз бор, "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови ғолиблари билан турли соҳа ва тармоқларда фаолият юритаётган раҳбарлар мулоқот қилмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилаётган учрашувлар "Иқтидорли ёшлар, Янги Ўзбекистон истиқболи учун бирлашамиз!" шиори остида бўлиб ўтаётгани ҳам қувонтиради.

Бу ёшларимиз ривожланган давлатлар ОТМлари ва илмий марказларига таълим олиш учун жўнаб кетиш остонасида турибди.


Улар билан давлат хизматида ишлашнинг аҳамияти, билим ва малакаларини ўстириб бориш методлари, муносиб иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ҳамда карьераларини ўстириш масалаларида гаплашдик.

Қолаверса, қайси давлатда бўлмасин, миллий қадриятларига содиқ қолиши кераклиги ҳақида фикр алмашдик.

Она ватани манфаати, унинг истиқболи уларга ўхшаган ёшлар қўлида эканлигини, юртининг шаъни, қадр-қимматини ҳар қачон ва ҳар қаерда муносиб ҳимоя қилишини, хорижий давлатларнинг энг сўнгги ютуқларини пухта ўрганиб, ўз заминига ёруғ юз ва ишончга муносиб жавоб билан қайтишларини тиладик.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Нукусда ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Унда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун устувор вазифалар ҳақида ахборот берилди.

▫️Тафсилотлар мобил репортажда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️ "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиантлари тенгдошлари билан мулоқот қилмоқда.

▫️Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳарбий ўқув машғулоти ташкил этилди.

▫️Ахборот 24: Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️Хорижда таҳсил олиб, ватанига қайтган ёшларимиз масъул лавозимларга тайинланмоқда.

▫️Билган яхши: Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади.

▫️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар ҳақида биласизми?

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари давом этмоқда.

▫️Видеоинфографика: Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

▫️Давлат фуқаролик хизматининг муҳим бўғинида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️Эксперт қабулхонаси: 2-гуруҳ ногирониман. Давлат ишига кирмоқчиман. Очиқ танловсиз, имтиёз билан кира оламанми?

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Наманган вилоятида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув семинари ўтказилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида протокол ва этикет қоидаларига амал қилиши лозим.

▫️Қорақалпоғистонда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

▫️ Бир гуруҳ самарадорлиги юқори баҳоланган маҳаллалардаги ёшлар етакчилари Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда.

▫️ "Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ёшлар етакчиларига малака оширганлик тўғрисида сертификат топширилди.

▫️Бир гуруҳ иқтидорли ёшларимиз давлат кўмаги билан хорижга ўқиш учун жўнаб кетяпти.

Бизни кузатаётганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш — 
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарқанд, Навоий, Бухорода давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малакаси оширилди

◽️ Ўқув Давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд ҳудудий филиалида ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Фарғонада Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар бошқарувга оид билим ва малакаларини оширишди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий филиали томонидан ушбу Захирага турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган 114 нафар тажрибали ва салоҳиятли номзод саралаб олинган эди.

Ўқув Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси аввало, халқ хизматчиси бўлиши шарт” тамойили асосида ташкил этилди. Яъни, тармоқ ва ҳудудий даражадаги ташкилотлар учун профессионал, юқоридаги тамойилга тўлиқ жавоб берадиган кадрлар корпусини шакллантириш мақсад қилинган.

Семинар кадрлар компетенцияларини оширишга қаратилди. Соат сайин ўзгариб бораётган даврга мослашувчанлик, қўйилган вазифаларни тезкор ва сифатли бажариш, ташаббускорлик, доимий ўз салоҳиятини ошириб бориш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Қорақалпоғистонда қадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
, фаолият ижобий баҳоланди

Самарадорлиги юқори баҳоланган кадрлар рағбатлантирилди.

◽️Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Эслатма

Давлат хизматчилари
хизмат фаолияти давомида, меҳнат жамоасида ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини обрўсизлантирадиган шахсий ва касбий фазилатларини муҳокама қилишдан тийилиши керак.

◽️АCОС

Каналга уланиш — @argos_uz