Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Сирдарёда давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Сўраган_эдингиз

Имтиҳон (тест) саволлари мутахассислик йўналишига боғлиқми?

Танловларнинг тест босқичи Агентликнинг test.argos.uz платформаси орқали ўтказилмоқда. Унда 40 та савол берилиб, 100 балл тизимида баҳоланади.

Номзод томонидан тест синовлари умумий кўрсаткичининг камида 56 фоизига тенг балл тўпланиши, танловнинг кейинги босқичига ўтиши учун асос бўлади.

Шунингдек, танлов комиссиясининг қарорига асосан, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгиланиши мумкин.

Тест саволлари 2 кисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм бугунги кунда давлат фуқаролик хизматчисига қўйилган талаблардан келиб чиқиб, унинг АКТ, иқтисодиёт, маънавият ва сиёсий-ҳуқуқий билимларини баҳолашга қаратилган саволлардан иборат. Иккинчи қисм эса бевосита давлат органлари томонидан тайёрланган вакант лавозимдан келиб чиққан ҳолда мутахассислик саволларидан иборат.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

⚡️Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади

Каналга уланиш -
@argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Хотин-қизларга қандай имтиёзлар берилган?

▫️ Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади Батафсил

▫️ Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади Батафсил

▫️ Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади Батафсил

▫️Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади Батафсил

▫️"Аёллар дафтари"га киритилганларга кредит берилиши мумкин Батафсил

▫️ Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади Батафсил

▫️ Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради Батафсил

▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади Батафсил

▫️ Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади Батафсил

▫️ Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади Батафсил

▫️12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади Батафсил

▫️ Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади Батафсил

▫️ 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади Батафсил

▫️ Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди Батафсил

▫️ Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️ Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари

Агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.

Жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган ходимларга яшаш жойидан ташқарида яшаганлик учун компенсация (суткалик) тўлови белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Жиззахда навбатдаги семинар ташкил этилди

Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан Иқтисодиёт ва молия ҳудудий бошқармаси ходимлари учун HRM.ARGOS.UZ дан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлари, лавозимлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларни HRM.ARGOS.UZ тизимига сифатли киритиш ва ундан фойдаланиш йўллари тушунтирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими имкониятлари

Тизим —
қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Танлов жараёнида тизим билан боғлиқ техник носозликлар юзага келиши мумкинми?

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz 2020 йилда жорий қилинган бўлиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда.

Шунинг учун, порталга янги функциялар қўшилаётганда ёки мавжуд функцияларни такомиллаштириш давомида тизимда техник хатоликлар кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда Агентликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча номзодлар хабардор қилинади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-марказ" ишга туширилди

Сайлов кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида 1200 қисқа рақамли "Call-марказ" ишга туширилди.

1200
қисқа рақами орқали боғланиб, сайловга оид саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мутолаа_учун

⚡️Янгиланган Конституция - сайлов тизимининг ҳуқуқий пойдевори

Миср Араб Республикасининг “See News” ахборот агентлиги сайтида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори(PhD) Фарангиз Авазбекованинг шу сарлавҳа остидаги мақоласи эълон қилинди.

▫️Мақолани ўқиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими нималардан иборат?

Яқин давр ичида KPI тизими
— давлат хизматчиларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш ва самарадорликни ошириш механизми сифатида давлат хизматида тўлиқ жорий этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди

Мақсад —
давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топиш ва меҳнат қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушунтириш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни

Миллий қонунчилигимизга кўра, донорлар қандай имтиёзларга эга?

❗️Қонунчиликка кўра:

▫️ қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;

▫️қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;

▫️ донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;

▫️донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Маҳаллий ҳокимият тизимини самарали ташкил қилиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Савдо вазирлиги томонидан Цзянси хорижий тадқиқотлар коллежида хорижий мамлакатлар вакиллари учун семинар ташкил қилинди. Унда 15 га яқин давлатдан вакиллар, жумладан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Машғулотлар назарий ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилмоқда.

❗️Иштирокчилар Хитойда институционал ва маъмурий ислоҳотлар, маҳаллий бошқарув ва унинг сифати, маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодий самарадорлигини бошқариш, маҳаллий даражада давлат объектларини бошқариш ва давлат хизматларини кўрсатиш тажрибаси билан яқиндан таништирилади.

Шу билан бирга, семинар иштирокчилари ўз мамлакатларидаги маҳаллий ҳокимият тизими, унинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида тақдимот ўтказишлари ҳам режалаштирилган.

▫️Маълумот учун, семинар жорий йилнинг 27 июнига қадар давом этади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM