Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Билган_яхши

⚡️Масъул раҳбарлар учун зарур бўлган кўникмалар


◽️Коммуникативлик: раҳбар жамоадагиларга ўз фикрларини аниқ етказиши ва уларга йўл йўриқ кўрсатиши зарур.

◽️ Қарор қабул қила олиш қобилияти: раҳбар ташкилотдаги муаммо ва вазиятларга тезда жавоб бера олиши, ҳаракатлар режасини тақсимлаб чиқиши керак.

◽️Қийин вазиятлардаги хотиржамлик ва совуққонлик: раҳбар оғир вазиятларда ҳам барқарорликни сақлаши ва маслаҳатлар бера олиши муҳим.

◽️Ходимлар билан маслаҳатлашиш: ташкилот раҳбари ўз қўл остидагиларидан маслаҳат сўраши, уларнинг фикрларини эътиборга олиши лозим.

◽️Алоқаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш: раҳбар ташкилотнинг ички алоқаларини кучайтириши, бўлимлар, бошқармалар ўртасида ўзаро ёрдам ва бир-бирининг ишидан хабардорликни таъминлаши керак.

◽️Ишчанлик муҳитини яратиш: раҳбар ташкилотдаги муҳитни мунтазам ўрганиб, талаблар ва заруратлар бўйича стратегия яратиши лозим.

◽️ Тузилма ва услубларни ривожлантириш: раҳбар янгиликларга очиқ бўлиши, янгиликлар билан танишиб, замонавий услубларни қабул қилиши керак.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгасиз

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

◽️Шунингдек, Меҳнат кодексида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари батафсил тартибга солинган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ўриндошлик асосида ишловчиларга таътиллар асосий иш жойидаги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга
ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт.

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

#Билган_яхши

Каналга уланиш — @argos_uz
Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.

Тавсияномалар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан берилади.

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас


🔰Раҳбарлар қуйидагиларга мажбур:

◽️бўйсунувидаги давлат хизматчиларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш;

◽️ жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

◽️давлат хизматчиларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;

◽️кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик;

◽️ давлат хизматчиларининг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш;

◽️давлат хизматчилари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

◽️бўйсунувидаги давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

🟢 Бу ерда батафсил

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати меҳнат стажига қўшилади

Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.

Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади.

Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

#Билган_яхши

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчисини бошқа лавозимга ўтказиш мумкин, фақатгина...

Давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказиш унинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолатига кўра, ўз эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини бажара олмайдиган давлат фуқаролик хизматчисига унинг ёзма розилиги билан касбий компетенцияларига мос бўлган ва соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозими берилади.

#Билган_яхши

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Аёллар пенсияга чиқишга имтиёзга эга

Қонунчиликка кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўриндошлик асосида ишловчиларга таътиллар асосий иш жойидаги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга
ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Масъул раҳбарлар учун зарур бўлган кўникмалар


◽️Коммуникативлик: раҳбар жамоадагиларга ўз фикрларини аниқ етказиши ва уларга йўл йўриқ кўрсатиши зарур.

◽️ Қарор қабул қила олиш қобилияти: раҳбар ташкилотдаги муаммо ва вазиятларга тезда жавоб бера олиши, ҳаракатлар режасини тақсимлаб чиқиши керак.

◽️Қийин вазиятлардаги хотиржамлик ва совуққонлик: раҳбар оғир вазиятларда ҳам барқарорликни сақлаши ва маслаҳатлар бера олиши муҳим.

◽️Ходимлар билан маслаҳатлашиш: ташкилот раҳбари ўз қўл остидагиларидан маслаҳат сўраши, уларнинг фикрларини эътиборга олиши лозим.

◽️Алоқаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш: раҳбар ташкилотнинг ички алоқаларини кучайтириши, бўлимлар, бошқармалар ўртасида ўзаро ёрдам ва бир-бирининг ишидан хабардорликни таъминлаши керак.

◽️Ишчанлик муҳитини яратиш: раҳбар ташкилотдаги муҳитни мунтазам ўрганиб, талаблар ва заруратлар бўйича стратегия яратиши лозим.

◽️ Тузилма ва услубларни ривожлантириш: раҳбар янгиликларга очиқ бўлиши, янгиликлар билан танишиб, замонавий услубларни қабул қилиши керак.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Болалар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

#Билган_яхши

Каналга уланиш —@argos_uz