Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Давлат фуқаролик хизматчиларининг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, соҳавий тажрибаларини ошириш мақсадида ўқув дастурлари ташкил этилмоқда.

◽️Кўмакчи эксперт: Хизмат сафарига шахсий машинада бориш мумкинми? Бунинг учун йўл харажатлари тўлаб бериладими?

◽️Самарқандда "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

◽️Фарғонада халқ мурожаатлари билан ишлаш йўналишидаги натижа ва камчиликлар таҳлил қилинди.

◽️ vacancy.argos.uz порталидаги 287 та вакант лавозимга иш стажи талаб қилинмайди.

◽️Давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида қуйидагиларга риоя этиши шарт.

◽️Сирдарёда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари билан мулоқот ташкил этилди.

◽️Қашқадарёда талабалар билан "Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл" мавзусида суҳбат ташкил этилди.

◽️Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун семинар ташкил этилди.

▫️
Кўмакчи эксперт: Ижтимоий тармоқлар орқали давлат хизматчиларини обрўсизлантирганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Маҳалладан_республикагача

Тошкент вилоятида "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди

Ушбу Резерв орқали лавозимда ўсган номзодларни (ҳудудлар кесимида) таништириб боришда давом этамиз.

◽️Қорақалпоғистон Республикаси
◽️Андижон вилояти
◽️Жиззах
вилояти
◽️Навоий вилояти
◽️Сирдарё вилояти
◽️Фарғона вилояти
▫️Наманган вилояти
▫️Самарқанд вилояти

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Андижонда навбатдаги малака ошириш курслари бошланди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият юритаётган қуйи бўғин давлат хизматчилари учун малака ошириш курслари бошланди.

Мазкур ўқувларда туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган бош мутахассислар иштирок этмоқда.

Ўқув машғулотларида ходимларга соҳа мутахассислари томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаолият йўналишларига оид маълумотлар ва тушунтиришлар берилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Ҳомиладор ходим меҳнат интизомини бузиб келмоқда, унга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чораси белгиланганми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари — кеча ва бугун

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди


▫️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, Самарқандда туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

Ўқув курслари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўлиб, унда ҳокимликларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар иштирок этди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Маълумот учун, ўқув курслари 2 кунга мўлжалланган бўлиб, 18 соатлик дастур асосида ўтказилиши режалаштирилган.
Унда жами 105 нафар мутахассис иштирок этиши белгиланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин кадрлари малака оширмоқда


▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди

Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.

Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.

Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул.

Стажировка дастури жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Фарғона вилояти Сўх туманида учрашув ташкил этилди


Бугун Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Сўх туманида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига номзодлар билан “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини яқиндан таништириш, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг очиқ портали vacancy.argos.uz, унда ишлаш тартиби, танловлар ҳамда уларда иштирок этиш юзасидан батафсил маълумот берилди.

Учрашувда масъуллар иштирокчиларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси Сўх тумани бўлими бошлиғи, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими лавозимларига ўтказилаётган танловларнинг тест синови босқичи ўтказилди.

Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этди.

▫️Маълумот учун, 2023 йилда Сўх тумани бўйича эълон қилинган очиқ танловлар натижаларига кўра, 36 нафар номзод муносиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat