Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️ Эртага Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Тадбир “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ амалга оширилади.

Мақсад — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

Экология вазирлиги барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Маънавият тушунчаси, унинг асослари ва мезонлари

Маърузачи: Нарзулла Жўраев, сиёсий фанлар доктори, профессор

▫️Видеолавҳа намойиши:
Кунига 30 дақиқа назарияси

▫️“Бир чимдим маънавият” рукни

▫️"Мутолаа вақти” рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 29 март куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Эртага, 29 март куни соат 12:00да, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги йиғилишлар залида 2023 йилги фаолияти натижалари юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

◽️ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Очиқ танловлар юзасидан 5️⃣ саволга 5️⃣ жавоб

1️⃣ Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)ни вазифалари нималардан иборат?
◽️ Жавоб

2️⃣ Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?
◽️ Жавоб

3️⃣ Тест саволлари мутахассислик йўналишига боғлиқми?
◽️ Жавоб

4️⃣ Очиқ танловларнинг тест синови босқичида ягона ўтиш бали белгиланганми?
◽️ Жавоб

5️⃣ Вакант лавозим учун эълон қилинган танлов натижасидан норози бўлган номзод қаерга мурожаат қилиши мумкин?
◽️ Жавоб

❗️Очиқ танловлар юзасидан саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Давлат хизматчиси соати

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/uNh-jqUBQTw?si=IOxbUMJ9tfeG1GXi саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

◽️Жараённи кузатиш -
https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1625835008185548/

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида vacancy.argos.uz портали орқали 68 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 24 256 та вакансия эълон қилинди.  Вакансияларга 730 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар ташкил этилди.  Натижада 10 137 нафар кадр ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 3 584 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 3 529 нафарини аёллар, 1 626 нафарини давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Илҳом Қурбонов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

2023 йил давомида Агентлик томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курслари ташкил этилиб, уларга вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган 17 мингга яқин давлат хизматчилари профессионал билим ва кўникмалари оширилди.

Ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди, унда 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди.

Ташкил этилган масофавий ўқув курсларида 7 002 нафар раҳбар кадрлар ва давлат хизматчилари иштирок этди.

Боту Алимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат фуқаролик хизматига кимлар қабул қилиниши мумкин эмас
?

◽️ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

◽️суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

◽️суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;

◽️коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;

◽️оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш - @argos_uz