Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Халқ қабулхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширмоқда

◽️
Жараёнлар ҳақида батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!

◽️Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

◽️Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

◽️Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

◽️Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

◽️Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

◽️Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

◽️Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.

◽️Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

◽️Асра ўзунгни биров озоридин,
Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/osNg-2f5_bI?si=1UgQofSJfOJFRocI саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

◽️Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни янги мазмун билан бойитиш йўлида

Каналга уланиш —
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
"Ўзбекистон — 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастyри тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси давлат фуқаролик хизматчилари орасида ҳам муҳокама қилинмоқда

Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар давомида ҳар бир йўналишда келтирилган бандларнинг мазмун-моҳияти билан давлат хизматчилари яқиндан таништирилмоқда.

2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.

◽️Эслатиб ўтамиз, муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Қорақалпоғистондан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда


Таъкидлаганимиздек, бугун Миллий кадрлар захираси илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашмоқда.

Мақсад — Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли, халқпарвар шахсларни жалб қилиш, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ташкилотлар учун профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантириш.

Захирага олинган номзодлар учун график асосида малака ошириш курслари ҳам ташкил этилмоқда.

Навбатдаги малака ошириш курсида Қорақалпоғистондан Миллий кадрлар захирасига киритилган 18 нафар номзод таҳсил олмоқда.

Курс давомида тингловчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда билим ва касбий кўникмаларини оширишмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Гендер тенгликка эришиш бўйича мақсадли вазифалар белгилаб олинди

Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Мажлисда ижро муддати ортда қолган айрим масаллар танқидий муҳокама қилиниб, тегишли вазирлик ва идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Хусусан, халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш, меҳнат соҳасидаги гендер статистикаси маълумотларини халқаро тавсияларга мувофиқ такомиллаштириш, иқтидорли ёш хотин-қизларни юқори нуфузли идораларда стажировка ўташ қамровини кенгайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Каналга уланиш — @argos_uz