Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йорк: Марказий Осиё ва АҚШ етакчиларининг биринчи саммити, БМТнинг юксак минбаридан илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва самарали икки томонлама учрашувлар

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи

◽️Давлат фуқаролик хизматчиларига нутқ матни билан тўлиқ танишиш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши биринчи марта 35 фоизга етди — Президент

Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувида фаол иштирок этиши бугунги куннинг долзарб масаласидир. Миллий сиёсатимиз марказида турадиган энг эзгу мақсад – оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат.

Гендер тенгликка эришиш борасида ҳам тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. Жумладан, ўтган йили олийгоҳларга қабул қилинган талабаларнинг 49 фоизини қизлар ташкил этди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши эса биринчи марта 35 фоизга етди.

Биз “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз. Биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф этамиз.

◽️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқидан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Инсон капиталини ривожлантириш ва креатив ёш авлодни тарбиялаш – Ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифалардан бири — Президент

Биз ҳамма учун очиқ ва сифатли таълимни камбағалликка барҳам бериш, халқ фаровонлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишнинг энг самарали омили, деб биламиз.

Мамлакатимиз охирги йилларда бу борада катта тажриба тўплади – таълим тизими тубдан ўзгармоқда. Ўтган олти йилда мактабгача таълимдаги қамров 21 фоиздан 70 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 38 фоизга етди. 2030 йилга қадар ҳар бир боланинг боғчага қатнаши, мактабни битираётган ҳар икки ўқувчининг бири эса олийгоҳда ўқиши учун имконият яратилади.

◽️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқидан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Адлия вазирлигида махсус ўқув ташкил этилди

◽️
Унда тизим ходимлари янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишди.

Хабарингиз бор, айни кунларда республика бўйлаб барча бўғиндаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг ўрганишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Адлия вазирлигида ҳам ташкил этилган ўқувда Конституциямизда белгиланган асосий принциплар, жамият ва шахс масалалари, хусусан, кадрлар учун белгиланган ҳуқуқий нормалар ҳамда уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўқув давомида Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, ушбу йўналишда қонунчиликни янада ривожлантириш масалалари, инсон ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли юзасидан фикрлар алмашилди.

◽️Ўқувлар республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_саҳифаларида

⚡️Президент билан учрашувдан сўнг...

Бугун иқтидорли ва истиқболли ёшларни хорижда ўқитиш — кадрлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Бу борада “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ўз ўрни бор. Куни-кеча Давлатимиз раҳбари АҚШдаги нуфузли ОТМларда таҳсил олаётган бир гуруҳ стипендиатларимиз билан учрашдилар.

"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида уларнинг учрашув таассуротлари, режа ва мақсадлари ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️Барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини кенг ўрганмоқда

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан ўзбек тилида нутқ сўзлади

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳар ҳокимликларида туман(шаҳар) сектор раҳбарлари билан мулоқот қилдик.

Мулоқотда 2023 йил 2-чорак якуни бўйича ҳудуддаги сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш натижаларини таҳлил қилдик.

Самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган масъул раҳбарлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, натижадорлигини ошириш мақсадида манзилли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари таклифларини ҳам тингладик, уларни қизиқтираётган саволларга жавоб берилди.

Ушбу туман, шаҳарда янги тайинланган раҳбарлар фаолият юритаётганлиги боис, ҳудуд учун белгиланган устувор вазифалар, ходимларни ривожлантириш йўналишлари, унумдорликни ошириш, иш режими масалаларида ҳам фикр алмашдик, қатор вазифалар белгиланди.

#Ўрганиш #Кўмак

@otabek_khasanov
⚡️Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркга тарихий ташрифи якунланди

Давлатимиз раҳбари Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди ҳамда глобал ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қўшма Штатлар Президенти Жозеф Байден икки томонлама учрашувда давлатлараро ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, шунингдек, нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Жаҳон банки гуруҳи президенти Аджай Банга, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан музокаралар ўтказди.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури ҳам воқеаларга бой бўлди.
Ўзбекистон етакчиси АҚШ бизнеси вакилларининг Ўзбекистон-Америка савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияси ҳамда йирик трансмиллий компания ва корпорациялар - “Air Products”, “Citigroup”, “СNH”, “Boston Consulting Group”, “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “Cintana” раҳбарлари билан учрашди.

◽️Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон-Қозоғистон: Давлат хизматига киришда очиқ танлов тизими бўйича тажриба алмашишди

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раҳбарияти, вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мулоқот 2022 йилнинг декабрида, олий даражадаги ташриф давомида ташкилотлар ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил қилинди.

Мулоқот аввалида ташкилотлар раҳбарияти нутқ сўзлаб, давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва тажриба алмашишни мунтазам йўлга қўйиш аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг, ташкилотлар вакиллари давлат хизматига ишга киришда очиқ танловлар тизимлари фаолияти, эришилган натижалар бўйича тақдимот қилишди. Платформалар фаолиятидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар, ечимлари бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорлик ишларини мунтазам давом эттиришга келишиб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz