Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхати янгиланди.

🔵 Ушбу Телеграм каналларда давлат органлари фоалиятига оид сўнгги янгиликлар, янги ҳужжатлар, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан хабардор бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
⚡️Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади

❗️Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади:

▫️огоҳлантириш;
▫️узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;
▫️давлат органлари ва ташкилотларининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.

Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.

Одоб-ахлоқ комиссияси одоб-ахлоқ қоидалари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан бузилган тақдирда, уларга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.

Давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиалларимизда

Наманган вилояти маданият марказида ташкил этилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар жараёнларидан фоторепортаж

Ўқувда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган бир минг саккиз юз нафардан ортиқ давлат хизматчилари иштирок этди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси.pdf
7.7 MB
#Бу_муҳим

Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган инфографик тўплам орқали ушбу ҳужжатлар мазмуни билан танишиш мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилинганда дастлабки синов кимларга белгиланмайди?

◽️ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

◽️захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

◽️давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

◽️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

◽️ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

◽️ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

◽️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

◽️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

◽️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Қорақалпоғистонлик давлат фуқаролик хизматчилари учун махсус ўқув ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташаббуси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб беришга йўналтирилди.

Семинарда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

— Конституциямизда инсон ҳуқуқларига оид бир қатор янги моддалар киритилди. Соҳам мисолида айтадиган бўлсам, 49-моддада ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида белгиланди. Давлат хизматчиси сифатида биз фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқини таъминлашга маъсулмиз. Ва бугунги тушунтиришлар келгуси фаолиятимда ас қотади, — дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Гулбану Уралбаева.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Президент ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишди

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Хожаметов Сабир Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

С. Хожаметов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида масъул вазифада фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Гендер тенгликка эришиш стратегияси ижроси муҳокама қилинди

◽️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгаш аъзолари 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини муҳокама қилдилар.

Жумладан, Инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакавий салоҳиятини кучайтириш бўйича ўқув курслари жорий қилингани ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, сенаторлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларида, ҳудудлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича маслаҳат кенгаши органлари фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Миллий кадрлар захирасига хотин-қизлар номзодларини жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди, масъул идоралар тегишли кўрсатмаларни олди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz