Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Рақамли технологиялар вазирлигида ташкил этилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар жараёнларидан фоторепортаж

Ўқувда бир ярим минг нафарга яқин тизим ходимлари иштирок этди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматининг барча бўғинларида фаолият юритаётган ҳамкасбларимиз бош ҳужжатимиз мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишмоқда.

Ўқув-семинарларга тажрибали экспертлар гуруҳи жалб қилинган.

@otabek_khasanov
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Айни дамда давлат идораларидаги 300 га яқин вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда.

▫️Нукус шаҳрида бошқарув ходимлари ва ҳудуддаги сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди.

▫️Билган яхши: Жамоа шартномаси ҳақида давлат хизматчилари билиши керак бўлган маълумотлар.

▫️Вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️Видеошарҳ: Меҳнат таътили қандай тартибда берилади? Янгиланган Меҳнат кодекси бўйича таътилни иккига бўлиб бериш мумкинми?

▫️Давлат хизматига очиқ танлов билан!

▫️Вақтдан унумли фойдаланиш бўйича давлат хизматчиларига тавсиялар берилди.

▫️Ховосда янги тайинланган сектор раҳбарлари, ҳокимликнинг бошқарув аппарати ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

▫️Кадрлар иши тўлиқ рақамлаштирилди, айни дамда HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ давлат идоралари уланди.

▫️Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинарлар бошланди.

▫️Интервью: Мансабдор шахслар, давлат хизматчилари фаолиятини юритишда конституциявий нормаларга тўлиқ таяниши шарт.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Бекободдаги масъул раҳбарлар учун ўқув ташкил этилди.

▫️Иқтисодиёт ва молия вазирлигида фаолият юритаётган давлат хизматчиларининг конституциявий саводхонлиги оширилди.

▫️Кўмакчи эксперт: Иш берувчи томонидан ходим интизомий жавобгарликка тортилса, унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиладими?

▫️Ҳафта янгиликлари билан давлат хизматчилари таништирилди.

▫️Янги таҳрирдаги Конституция: давлат идоралари ва давлат хизматчилари олдига устувор вазифалар белгиланмоқда.

Бизни кузатаётганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш — 
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

Барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари махсус ўқув-семинарларда иштирок этмоқда

Ўқув давлат хизматчиларини янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришга йўналтирилган.

Каналга уланиш — argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Пайариқда экспресс-тренинг: маҳаллий ҳокимлик учун устувор йўналишлар муҳокама қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси ва ҳамкорлар кўмаги билан ташкил этилган ўқув туман ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги барча раҳбарлар ва масъулларнинг бир мақсад йўлида фаолият юритишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди.

Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, қурилиш, инвестиция йўналишларидаги устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Билим ва кўникмани оширишга йўналтирилган тренинглар ўтилди.

Машғулотлар қизғин, музокарали ўтди, иштирокчилар фаоллик кўрсатди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига етказишга йўналтирилган ўқувлар ҳудудларда ҳам старт олди

Сурхондарёда ташкил этилган ўқувда вилоятдаги барча вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тузилмалари вакиллари, ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Экспертлар Конституция ижросини сўзсиз таъминлаш борасида ташкилотлар, раҳбарлар ва давлат хизматчилари олдида турган устувор вазифаларни таҳлил қилиб берди.

Фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс масалаларига алоҳида урғу берилди. Бош ҳужжатда ўз аксини топган янги нормалар таҳлил қилинди.

Маълумот учун, ўқувлар Давлатимиз раҳбарининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

Давлат фуқаролик хизматининг барча бўғинларида фаолият юритаётган ҳамкасбларимиз бош ҳужжатимиз мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишмоқда.

Ўқув-семинарларга тажрибали экспертлар гуруҳи жалб қилинган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхати янгиланди.

🔵 Ушбу Телеграм каналларда давлат органлари фоалиятига оид сўнгги янгиликлар, янги ҳужжатлар, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан хабардор бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.