Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Очиқлик_ҳисобдорлик_муҳокама

⚡️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилотнинг таркибий бўлинма раҳбарлари ва масъуллари иштирок этди.

◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️ Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари бериладими?

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда "кадровиклар" билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Унда давлат органлари ва ташкилотлари Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлимлари масъуллари иштирок этди.

Агентликнинг Марказий аппарати вакиллари ҳам иштирок этган мулоқот аввалида улар фаолиятининг мониторингги таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида очиқ мустақил танловларни ўтказиш тартиби, тизимдаги янгиликлар, шунингдек, давлат хизматини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган HRM.ARGOS.UZ платформасига давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисидаги маълумотларни киритилиш ҳолати юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Соҳадаги мавжуд муаммолар ўртага ташланди, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️"Салоҳиятли кадрлар резерви"га олинган номзодлар ўз билим, компетенцияларини ривожлантирмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан Резервга олинган номзодларнинг 2-гуруҳи учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида ёш раҳбар-кадрлар бошқарувнинг замонавий усулларини пухта эгаллашлари учун, шахсий ривожланишга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги, давлат хизматида масъулият, ватанпарварлик, садоқат билан хизмат қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Ўқув давомида бошқарув кўникмаларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи, лойиҳаларни шакллантиришда “Бизнес инкубатор”нинг ўрни, электрон онлайн аукционларни ташкил этиш йўналишларида тренинглар ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзод Резервга саралаб олинган эди. Наманган вилоятида ҳам 84 нафар номзод ушбу рўйхатга киритилган.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолиятидан тайёрланган махсус кўрсатув жамоатчиликка тақдим қилинди

Давлат хизматини кўрсатиш, давлат хизматчилари билан ишлаш, фаолиятини баҳолаш, малакасини ошириш, салоҳиятли ёшларни соҳага жалб қилиш, кадрларни танлов орқали ишга қабул қилиш юзасидан ҳудудда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

☝️Барчаси ҳақида кўрсатувда батафсил.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Кореяда "Глобал лидерлик дастури — 2023" лойиҳаси доирасида ўқувлар ташкил этилди, унда Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда

Корея Тараккиёт институти хузуридаги Давлат сиёсати ва менежмент мактаби (KDI School of Public Policy and Management) томонидан "Глобал лидерлик дастури — 2023" лойиҳаси доирасида хорижий мамлакатлар вакиллари учун семинар ташкил қилинди.

Унда 35га яқин давлатдан вакиллар, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими иштирок этмоқда.

Семинарда иштирокчилар Кореянинг ракамли технологиялар, яшил иктисодиёт, экология, сув ресурсларидан окилона фойдаланиш каби қатор соҳалардаги тажрибаси билан якиндан таништирилиб, амалий машғулотлар олиб борилмокда.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар Миллий ахборот ресурслар маркази, Мапо ресурсларни кайта ишлаш маркази, Глобал билимлар алмашуви ва тараққиёт маркази, Корея сув ресурслари маркази, Сейжон ва Инчуон смарт шаҳарлар лойиҳалари билан яқиндан таништирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Солиқ қўмитасида квест-тренинг ташкил этилди

Янгиланган Меҳнат кодекси талаблари асосида меҳнат унумдорлигини оширишга бағишланган тренингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ташкилот ходимларини жамоаларга бўлишди.

Жамоалар томонидан “Идеал раҳбар”, “Идеал солиқчи” ва “Идеал тадбиркор” каби мавзуларда тақдимотлар тайёрланди ва ҳар бир гуруҳ ўз позициясини ҳимоя қилди.

Тренинг давомида иштирокчиларнинг назарий билимлари ҳам оширилди.

Шунингдек, улар жамоа бўлиб ишлаш, ўзаро фикр, тажриба ва ғоя алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz