Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Билган_яхши

⚡️Ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгасиз

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Шунингдек, Меҳнат кодексида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари батафсил тартибга солинган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

Самарқанддан тайёрланган лавҳада бу ҳақда батафсил.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Фоторепортаж

⚡️Илм билан бошқариш, билим билан иш юритиш — самарали давлат хизмати кафолати

Навоий вилоятида давлат фуқаролик хизматчилари “Брайн ринг”да беллашишди.

Кадрларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий филиали қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида вилоятдаги давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида интеллектуал турнир ташкил қилди.

Интеллектуал баҳсда вилоятдаги 28 та ташкилотдан 200 нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Хизматчиларнинг давлат бошқаруви, сиёсий-ҳуқуқий соҳа бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик_муҳокама

⚡️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилотнинг таркибий бўлинма раҳбарлари ва масъуллари иштирок этди.

◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️ Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари бериладими?

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда "кадровиклар" билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Унда давлат органлари ва ташкилотлари Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлимлари масъуллари иштирок этди.

Агентликнинг Марказий аппарати вакиллари ҳам иштирок этган мулоқот аввалида улар фаолиятининг мониторингги таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида очиқ мустақил танловларни ўтказиш тартиби, тизимдаги янгиликлар, шунингдек, давлат хизматини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган HRM.ARGOS.UZ платформасига давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисидаги маълумотларни киритилиш ҳолати юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Соҳадаги мавжуд муаммолар ўртага ташланди, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz