Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилмоқда?

Жиззахда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига очиқ танловларнинг суҳбат босқичи ўтказилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Жонли_мулоқот ⚡️ Эртага, соат 15:00да Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин. 🗣 Овозли мулоқот …
📹

Жонли мулоқотимиз бошланмоқда

Унда иштирок этиб, иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан экспертимиздан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▫️ Овозли мулоқот ташкилотимизнинг телеграмдаги каналида ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Меҳнат кодексига кўра, жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шарт-шароитлари, шу жумладан иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда белгиланганидан кам бўлиши ҳамда бошқа ходимларга нисбатан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас.

❗️Ногиронлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосасига кўра ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғи ҳолати касбий вазифаларини бажаришга монелик қиладиган ёхуд унинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, меҳнат хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳоллар мустасно.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари О.Мавлонбердиев 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Саволларга жавоб берилди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захирасидаги номзодлар масъул лавозимларга тайинланмоқда

Салоҳиятли кадрлар захираси таркибидаги номзод Мирзаолимов Акмалжон Алиевич Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Мирзаолимов тайинловга қадар Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

А.Мирзаолимов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсини якунлаб, Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосарига дублёрлик амалиётида иштирок этган.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захираси таркибидаги номзод Журахонов Элмурод Дилмуродович Андижон шаҳар Электр таъминоти “Бобур” бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Э.Журахонов тайинловга қадар Андижон шаҳар “Кенгаш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Э.Журахонов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсини якунлаб, Агентликнинг Андижон вилояти филиали раҳбарига дублёрлик амалиётида иштирок этган.

Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар резервига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг МФЙдаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятни аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат каби босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Мутолаа_учун

⚡️Давлат хизматчиси ва ОАВ муносабатлари жамият ривожида қандай ўрин тутади?

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2023 йил 21 июнь кунги 122-сонида юридик фанлар бўйича фалсафа фанлари доктори(PhD) Севара Закированинг шу сарлавҳа остидаги мақоласи эълон қилинди.

Мақолада замонавий жамиятда давлат хизматчисининг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан алоқалари ривожланиши, ушбу муносабатларни тартибга солишга оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг аҳамияти таҳлил қилинди.

▫️Ўқиш учун ҳавола.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Онлайн_статистика

⚡️ Очиқ танлов асосида 48 251 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

▫️ Бугунги кунга келиб 1 миллион 506 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 462 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 276 тани ташкил этмоқда.

▪️Айни пайтда порталда 310 000 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Порталнинг
расмий канали.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти юзасидан қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди

Каналга уланишt.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали, вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ўқув давомида Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиали малакали мутахассислари томонидан “Раҳбарнинг мулоқот кўникмалари ва самарадорлиги”, “Стрессни бошқариш” мавзуларида интерактив машғулотлар ўтказилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM