Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС  #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

◽️ Видеошарҳ: Иш берувчи томонидан ходим интизомий жавобгарликка тортилиши муносабати билан унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиладими?

◽️"Фақат ўқиб, Ўзбекистонга янгича фикрлашни, янгича таклифларни олиб келиш масъулияти бор" — Италияда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Абдуфаттоҳ Шокиров

◽️Филиалларимизда: Сирдарёда давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди

◽️HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими имкониятлари.

◽️Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди.

◽️Маҳаллий ҳокимият тизимини самарали ташкил қилиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

◽️Танлов ғолиби: Давлат хизматига ишга киришда ҳалоллик, очиқлик, муносиблик энг устувор қоидалардан.

◽️Брифинг: Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар.

◽️"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

◽️Инсон ресурсларини самарали бошқариш — сифатли давлат хизматини кўрсатишда муҳим омил.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янги кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш сари муҳим қадам бўлди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Қорақалпоғистондаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўлими масъуллари учун амалий семинар ташкил қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъсул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — ташкилотларда ходимлар салоҳиятини ривожлантиришда замонавий HR ролини ошириш. Сабаби, кадрлар бўлинмалари ходимлари буйруқларни расмийлаштириш билан чекланиб қолмасдан, жамоадаги соғлом муҳитни таъминлаши, ходимларнинг ўз устида изланиши, жамоага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиши, иш самарадорлигини ошириши, муносиб хизматчиларни карьера модели асосида лавозимда кўтариш, уларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

Ўқув давомида ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда эътибор қаратилиши муҳим жиҳатлар, замонавий HR роли, ходимлар билан ишлаш билан боғлиқ учраётган муаммоли масалалар ва уларга ечимлар, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш маслалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот ва интерфаол шаклда ўтган семинар-тренинг иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, соҳага оид ўзаро тажриба алмашишида мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

Муддатли меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда тузилади?

Меҳнат кодексида ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш чеклаган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда бунга йўл қўйилиши белгиланган:

иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, лекин ўзи ишда бўлмайдиган (ўқишга кетган, “декрет”га чиққан) ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;
вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш учун;
табиий шароитлар туфайли мавсумий ишларни бажариш учун;
иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишлар (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, созлаш) учун;
ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;
маълум муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;
ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган ишлар учун;
ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;
вақтинчалик хусусиятга эга ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;
муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли
vacancy.argos.uz ва test.argos.uz сайтлари фаолиятида узилишлар бўлиши мумкин

Бугун, 19 июнь кун давомида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — test.argos.uz сайтларида профилактик техник ишлар олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу платформалар фаолиятида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

❗️ Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захирасидаги номзодлар масъул лавозимларга тайинланмоқда

Бахром Алишерович Бойкулов Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг мудири лавозимига тайинланди.

Б.Бойкулов тайинловга қадар Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Ойбек” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар резервига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг МФЙдаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятни аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат каби босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.

▫️Мавзуга оид.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захираси таркибидаги номзод Лапасов Жаҳонгир Олимжон ўғли Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Лапасов тайинловга қадар Жиззах шаҳар “Бунёдкор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Ж.Лапасов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсини якунлаб, Жиззах шаҳар ҳокимлигида дублёрлик амалиётида иштирок этган.

Ёш давлат хизматчиларини тайинлов билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

"Келажак лидерлари" дастури битирувчиси масъул вазифага тайинланди


Шукурова Гулжамол Баходировна Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланди.

Г. Шукурова тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

У "Келажак лидерлари" дастурининг 2-мавсуми битирувчиси ҳисобланади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда нималарга эътибор бериш зарур?

Хоразм вилоятида кадрлар хизмати ходимлари учун ташкил этилган амалий семинар иштирокчиларига шу ҳақда маълумот берилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️ Эртага, соат 15:00да Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин.

🗣 Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди

Унга кўра, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Мен олий ўқув юртининг 4-курс талабасиман. Ҳозир ишга кира оламанми?

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

“БМТ Аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича идораси вакиллари билан
учрашув ўтказилди

“БМТ Аёллар” тузилмасининг минтақавий директори ўринбосари Элиза Фернандез Саенз, мамлакат дастур менежери
Серен Гувен Гурес ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этган учрашувда давлат бошқарувида гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлат фуқаролик хизматида аёл ходимлар, раҳбарлар салмоғи, муаммоли масалаларни бартараф этиш йўллари, ёш аёл кадрларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда келгусида аёл кадрлар учун хорижий стажировкалар ва тренингларни ҳамкорликда ташкил қилиш ҳамда биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан истиқболли режалар белгилаб олинди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Қурбон ҳайити байрами муносабати билан дам олиш кунлари

Президентнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, 2023 йил 28 июнь – чоршанба куни Қурбон ҳайити байрам сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

😬 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
😬 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
😬 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
😬 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
😬 2 июль (якшанба) – дам олиш куни.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилмоқда?

Жиззахда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига очиқ танловларнинг суҳбат босқичи ўтказилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Жонли_мулоқот ⚡️ Эртага, соат 15:00да Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин. 🗣 Овозли мулоқот …
📹

Жонли мулоқотимиз бошланмоқда

Унда иштирок этиб, иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан экспертимиздан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▫️ Овозли мулоқот ташкилотимизнинг телеграмдаги каналида ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM