Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизнинг 12 та туман ва шаҳарлари ҳокимликларида ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти KPI яъни фаолиятни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими орқали баҳолаб келинмоқда.

Бу борада Янгийўл шаҳридаги ишлар билан юқоридаги лавҳалар орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

#Ўзбекистон24 #Ахборот24 #KPI #Янгийўл_ш.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 @argos_uz
Forwarded from А С
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» II босқич. (Жамоатчилик сўровномаси)

“ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ” III.

2020 йилда фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2020 йилнинг Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»ни аниқланг!

«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020»ни сиз аниқлаб беринг!

Изоҳ: баъзи ташкилот номлари қисқартириб олинган

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
​​#тайинлов
#Тошкент_вилояти

⚡️ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Донаев Абдураҳим Раҳмиддин ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби бўлиб, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимининг матбуот котиби-Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
​​#тайинлов
#Фарғона_вилояти

⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Юсуфжонов Хожиакбар Валижонович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Олтиариқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси мутахассиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 11 ноябрь куни Жиззах шаҳрида IT Park минтақавий филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу режалаштирилган 14 та филиалнинг тўртинчиси бўлиб, улардан учтаси Гулистон, Марғилон ва Андижонда очилганди.

Очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир ўринбосари Баҳромжон Олматов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат ва IT Park директори ўринбосари Баҳодир Аюповлар иштирок этишди.

IT Parkнинг Жиззах филиалига ўқув хоналари ва киберспорт синфлари учун 43 та компьютер тўплами берилди, 43 ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари яратилди. Бу ерда йил давомида 500 га яқин талаба таълим олиши мумкин.

Батафсил...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KPI
#Тошкент_вилояти

Янгийўл шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб келинмоқда.

Бу борадаги ишларнинг тўққиз ойлик якуни юзасидан тайёрланган махсус репортаж.

#Ўзбекистон24 #Махсус_репортаж #Янгийўл_ш

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг 👉https://t.me/argos_uz
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.me/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Бухоро
#меритократия
#Тайинлов

Навбатдаги танлов ғолиби аниқланди

Тошев Шавкат Мирзоевич Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Когон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудир ўринбосари — давлатнинг мақсадли дастурлари бўйича мониторинг қилиш сектори бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

Сирдарё вилоятида яна бир малакали кадр танлов ғолиби сифатида ишга қабул қилинди. Мазкур лавҳа орқали танлов жараёнлари билан яқиндан танишишингиз мумкин.

#Сирдарё #танлов #меритократия #АРГОС

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
ПАНДЕМИЯ ВАҚТИДА ХОДИМЛАРНИ МК 100-МОДДА БИЛАН БЎШАТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

САВОЛ.
Саидали ака, Президентимизнинг пандемия шароитида вояга етмаган фарзанди бор ходимларни Меҳнат кодексини 100-моддаси билан бўшатиш таъқиқланиши тўғрисидаги қарори кучдами? Ушбу ҳолатда бу амал қиладими? Айтайлик, оилада ёлғиз боқувчи бўлган 1,5 ёшли чақалоғи бўлган аёл ходимни. Шу ҳолат бўйича ҳам батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ.
Агар корхона бутунлай тугатилмаётган бўлса, ҳар қандай ҳолатда 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлни МКнинг 100-моддаси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас (МК 237-модда).

Шу савол баҳона, юристлар ва кадровикларимизни бир мулоҳазага чорламоқчиман
. Президентимизнинг 2020 йил “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармони 16-бандига асосан:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” дейилган.

Бу қоидаларни қўллаш борасида қуйидаги ҳар хил фикрлар бўляпти.

1.
Айрим амалиётчи мутахассислар, кўпроқ иш берувчилар томонида бўлган масъуллар, ушбу 16-банд мазмунини қуйидагича тушунмоқдалар:

“бу ерда ходимлар коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлса, ёки карантинга жойлаштирилган бўлса ва агар уларнинг 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, ана ўшалар билангина иш берувчи ташаббусига кўра шартнома бекор қилинмаслиги назарда тутилган”. Яъни, уларнинг фикрича мазмун алоҳида-алоҳида эмас, умумий. Ходим ишдан бўшатилмаслиги учун у ҳам касалланган бўлиши, ҳам 14 ёшга тўлмаган боласи бўлиши керак.

2. Мен эса сал бошқачароқ мазмунни кўряпман:

“Қуйидаги ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган ходимлар;

шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар”.
Яъни, бу икки ҳолат умумий эмас, алоҳида-алоҳида. Коронавирус билан касалланмаган бўлса ҳам, агар ходимни 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, демак уни ҳам бўшатиш мумкин эмас.

Бу ерда ҳамма гап ўртадаги “шунингдек” жумласида ва вергулларда. Агарда 16-бандда кўрсатилган юқоридаги нормалар таркибида биз айтган ана шу “шунингдек” ва вергуллар бўлмаганида, 1-фикрдаги амалиётчиларни фикри тўғри бўларди. “Шунингдек” жумласисиз ва вергулларсиз мазмун қуйидагича бўларди:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади”. Кўрдингизми? Ана эндигина 1-фикр тўғри бўлиб чиқмоқда.

Лекин 16-банддаги нормаларда, ўртада “шунингдек” боғловчиси ва вергуллар борлиги учун биз айтган 2-фикр тўғри бўлиб қолмоқда. Яъни, нима бўлишидан қатъий назар "14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимларни иш берувчининг ташаббуси билан бўшатиб бўлмайди" деган фикр. Шунинг учун, бу масалада иш берувчилар, мутасаддилар яхшилаб мулоҳаза қилиб кўришлари лозим. Имкони бўлса, Меҳнат вазирлиги бу масалада тушунтириш бериши керак.

Манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Самарқанд

Иш берувчи портал орқали келиб тушган ҳар бир ариза ва ҳужжатларга бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилувчи омил сифатида қарашини таъминлаш мақсадида Агентликнинг вилоят филиали томонидан “Устоз-шогирд” амалиёти йўлга қўйилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилин
г👉 https://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vacancy

Vacancy.argos.uz - Давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

🖥Видеоролик агентлик Наманган вилояти филиали томонидан тайёрланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Наманган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрда қабул қилинган ПҚ-4472-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий функцияларидан бири сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш белгиланган.

📎Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Наманган вилояти бандлик бош бошқармасида агентлик вилоят филиали ходимлари томонидан ўрганиш ҳамда бошқарма ҳамда туман (шаҳар) бошқарув ходимлари иштирокида аноним сўровнома ўтказилди.

👥Сўровнома ўтказишдан кўзланган мақсад бош бошқарма тизимида инсон ресурсларини бошқариш (HR-M) ва ривожлантириш (HR-D) соҳасидаги кадрлар билан ишлаш, тузилмаларининг фаолияти қай даражада ташкил этилганлиги, иш юритиш, кадрлар захираси билан ишлаш, вакант лавозимларга танловларнинг ташкил этилиши, шунингдек соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг бартараф қилиниши юзасидан амалий ёрдам бериш ҳисобланади.

Бундан ташқари, аноним сўровнома ўтказиш орқали тизимда раҳбар ва ходим муносабатлари, ижтимоий муҳофазанинг ташкил этилиши, иш вақти режимига риоя этилиши, коррупция ҳолатларига йўл қўйилиши, ишга киришда очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ва бошқа бир қатор масалалар ўрганилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда “Сиёсий-маърифат соати”

2020 йилнинг 13 ноябрь куни Давлат бошқаруви академиясида Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув кадрлари ва секторлар раҳбарлари учун илк "Сиёсий-маърифат соати" видеоконференция режимида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари – Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев кириш сўзи билан очиб берди.

Мазкур тадбирда вилоятдаги 11 та сектор раҳбарлари, 600 нафар давлат хизматчиси иштирок этди.

"Сиёсий-маърифат соати"да маҳаллий ҳокимликларда энг муҳим самарадорлик кўрсатчиклари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Шахсий масъулиятни оширишга қаратилган видеоролик намойиш этилди.  Эндиликда ушбу махсус соат мунтазам ўтказиб борилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг👉https://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган илк "Сиёсий-маърифат соати" ҳақида қисқача видеолавҳа.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉https://t.me/argos_uz
РАҲБАР БЎЛИШ УЧУН ДАВЛАТ ТИЛИНИ БИЛИШ БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТ ОЛИШ КЕРАК БЎЛАДИ!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа Давлат тест маркази деган ташкилот томонидан қўйилибди.

Бу лойиҳага кўра, агар у қабул қилинадиган бўлса:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар бундай тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўқув курсларида малака оширишлари талаб этиладиган бўлади.

раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга сертификат бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


Каналга уланиш 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
12 ноября т.г. специалисты Агентства развития государственной службы приняли участие в вебинаре, посвященному составлению Индекса трансформации Бертельсманна, организованном по инициативе Министерства юстиции и Министерства финансов Республики Узбекистан совместно с ведущим германским фондом Бертельсманна.

В ходе мероприятия была представлена информация о динамике показателей Узбекистана в данном индексе и методологии “индекса трансформации” Фонда Бертельсмана.

Справочно: индекс трансформации Бертельсманна (BTI) - это показатель степени развития и управления процессами политических и экономических преобразований в развивающихся странах и странах с переходной экономикой по всему миру.

Пресс-служба АРГОС

https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Исмаилов Сардорбек Жуманияз ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таьминлаш бўлими бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Кабулов Жалолиддин Хурматович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таьминлаш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Султанов Сарварбек Санъатович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими йўл хўжалиги, коммунал, ободонлаштириш сохаларини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш ва шакллантириш сектори бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Қиличев Шохрух Озод ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Янгиариқ туман молия бўлими йўл хўжалиги, коммунал, ободонлаштириш сохаларини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш ва шакллантириш сектори бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz