Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб
тайинланди

Отабек Хасанов Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида 2020 йил 2 сентябрда фаолият бошлаган.

Ўтган давр мобайнида соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Тизимнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими жорий қилинди. Миллий кадрлар захираси такомиллашди. Кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди, ходимларни бошқариш ва инсон ресурслари фаолияти рақамлаштирилди.

Шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича замонавий тизим йўлга қўйилди, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш йўналишида ижобий натижаларга эришилди.

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Отабек Абдурашидовичнинг кейинги фаолиятида ҳам муваффақият ва зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захирасидан яна бир номзод масъул лавозимга
тайинланди

Джаубердиев Юсуф Фархотович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ю.Джаубердиев тайинловга қадар Навоий шаҳри "Матонат" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, Учқудуқ тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Халқ банки” Навоий шаҳар филиали бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.

▫️Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Салоҳиятли кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар захираси “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими бўлиб, номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари (юқори натижаларга эришган кадрлар) ичидан сараланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Тайинлов

Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Учқўрғон тумани ҳокими этиб
тайинланди

М.Ҳайдаров тайинловга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.

Ўтган давр ичида номзод шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Тайинлов
#Миллий_кадрлар_захираси

Расулов Отавуллохон Абдулаҳадович Олтинкўл тумани ҳокими этиб
тайинланди

О.Расулов тайинловга қадар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

О.Расулов шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Жорий йилнинг 22-27 январь кунлари Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Тайинлов

⚡️Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар масъул вазифаларга тайинланмоқда


◽️Азиз Эргашев
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. А.Эргашев тайинловга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

◽️Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ғ.Солиев тайинловга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

◽️Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Қ.Эркабоев тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Номзодлар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.

Ўтган давр ичида номзодлар шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди. Масъул раҳбарларга дублёрлик қилишган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими вазифасига
тайинланди

Б.Салимжонов тайинловга қадар Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Абдуллаев Анваржон Алиевич Қўштепа тумани ҳокими вазифасига
тайинланди

А.Абдуллаев тайинловга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ходжиманов Жамолиддин Хуснуддинович Гулистон шаҳар ҳокими этиб
тайинланди

Ж.Ходжиманов тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Муллажанов Комилжон Хусан ўғли Сайхунобод тумани ҳокими этиб
тайинланди

К.Муллажанов тайинловга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz