Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.1K subscribers
9.51K photos
1.81K videos
14 files
6.19K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

⚡️Хорижда, давлат томонидан таълим олиш учун ҳар бир ёшга имкон берилади

▫️
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови юзасидан республика бўйлаб очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ва семинарлари ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Тошкент давлат аграр университетида бўлиб ўтди. Ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Мамлакатнинг олтин захираси сифатида салоҳиятли ёшлар халққа хизмат кўрсатишга масъул эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми юзасидан маълумотлар берилди.

▫️Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Диққат!

⚡️Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар хизмати ходимлари, давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Маъмурий ислоҳотлар даврида малакали юридик хизмат ва меҳнат масалаларида ҳуқуқий ёрдам бўйича қулайлик яратилди.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

❗️Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

▫️Унутманг, ҳар бир мурожаат назоратда!

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Келажак_кадрлари

⚡️Давлатимизнинг ёшларга киритаётган инвестицияси "сўзини" айтмоқда

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг қатор стипендиатлари бугун давлат органлари ва ташкилотларида иш бошлаган.

Кўпчиликни қизиқтираётган жараён... Хориждаги нуфузли ОТМларни битириб келган бу ёшлар давлат хизмати самарадорлигини ошириш йўлида қандай ишларни амалга оширмоқда?

▫️Қаҳрамонларимизнинг бугунги фаолияти мисолида ушбу саволга жавоб топамиз.

❗️Мавзуга оид.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Б.Усманов тайинловга қадар Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда, турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Кўмакчи_эксперт

Савол: Бир ходимимизнинг алимент бўйича қарздорлиги бор. Алиментни ходимнинг ойлигидан қандай тартибда ушлаб қоламиз?

🔹 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш” қоидаларининг 9-бандига кўра, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Қоидаларнинг 10-бандига кўра, агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.

◽️Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️Самарқандлик давлат хизматчилари ва ёшлар билан мулоқот ташкил этилди

Айни кунларда давлат хизмати соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни ёшларга етказиш, Жамғарманинг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни давлат ташкилотлари ходимлари, ОТМ талабалари, илмий изланувчилар, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган мулоқотлар республика бўйлаб давом этмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Самарқанд вилоятидаги ёшлар учун ташкил этилди.

Мақсад — талантларни излаб топиш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш, профессионал янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш.

Мулоқот савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Юқоридаги масалалар бўйича ҳудуддаги ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, иштирокчилар давлат хизматига очиқ танлов орқали киришнинг тенглик тамойили ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг фидойи ва жонкуяр ходимларини касб байрамлари билан самимий қутлайди.

Бугун мамлакатимизда соҳа барқарорлигини таъминлашда,  халқимиз учун муносиб яшаш шароитларини яратиб беришда тизимдаги ҳар бир ходимнинг ҳиссаси катта.

Сизларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, шижоат, хонадонингизга қут-барака тилаймиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️Ҳар бир мурожаатга ечим берилмоқда

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"
ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттирмоқда.

11-17 апрель кунлари 1136 Call маркази ва @murojaat_argos_bot телеграм боти орқали 565 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 140 та мурожаат маъмурий ислоҳотларга тааллуқли (1136 Call марказига 103 та, телеграм ботга 37 та. Қолган мурожаатлар кредит, уй-жой, моддий ёрдам каби ижтимоий масалаларда юборилган).

Маъмурий ислоҳотларга оид 140 та мурожаатнинг:
◽️93 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди;
◽️7 таси ишчи гуруҳ томонидан ўрганишда;
◽️ 40 таси кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар Агентликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан 5-7 кун давомида ўрганилиб, жавоблари мурожаат қилган шахсларнинг манзилларига юборилмоқда.

❗️Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз, ушбу қулайлик маъмурий ислоҳотлар даврида малакали юридик хизмат ва меҳнат масалаларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида яратилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдаланиш_учун_йўриқнома

⚡️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади

Давлат фуқаролик хизматчилари ва фуқаролар учун — my.argos.uz портали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган.

my.argos.uz портали орқали шахснинг меҳнат фаолияти, маълумоти, сертификатлар, қариндошлар, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланган бўлса тест босқичидаги натижалар, шунингдек, интизомий жазолар, рағбатлантиришлар, объективка ва тана вазни индекси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилмоқда.

Ушбу маълумотларни фуқаро томонидан мустақил киритиш имконияти ҳам яратилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда ЕИ институтлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Диққат!

⚡️Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар хизмати ходимлари, давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Маъмурий ислоҳотлар даврида малакали юридик хизмат ва меҳнат масалаларида ҳуқуқий ёрдам бўйича қулайлик яратилди.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

❗️Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

▫️Унутманг, ҳар бир мурожаат назоратда!

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузурида сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Йиғилиш аввалида сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди.
Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига 4 миллиард 800 миллион доллар кам даромад олинаяпти.

Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа ташаббускорининг таклифларини эшитиб, уни қўллаб-қувватлади. Бундай ишларни сув етказиб бериш харажатлари энг юқори бўлган Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

▫️Батафсил ўқинг.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Ф.Абилов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Худайбердиев Шунқор Фармонович Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Ш.Худайбердиев тайинловга қадар Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Қашқадарёлик бир гуруҳ давлат хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

Жойларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

Қашқадарёда ташкил этилган мулоқотда ҳам Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вилоят бошқарма ва ташкилотларида фаолият юритаётган Кадрлар бўлинмалари масъуллари, давлат хизматчиларини тинглади.

▫️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz