Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️ Эндиликда раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади

❗️Президентнинг янги қарорида бу ҳақда белгиланди. Унга кўра:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда:

▫️ 2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилади.

Бунда, мазкур ўқув курсларини Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этишга рухсат этилади.

2023 йил 1 апрелга қадар соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Хорижда таҳсил олиш ва малака ошириш дастурларини тузишда Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳам кадрларга бўлган эҳтиёт инобатга олинади

▫️Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида белгиланди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш дастурларининг мақсадли кўрсаткичларини тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича буюртмачи вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиши белгилаб қўйилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ерусти метросини қуриш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Трансформаторлар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюради.

Шунингдек, масъуллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Фоторепортаж

⚡️Давлат хизматчилари 16 турдаги бирламчи тиббий кўрикдан бепул ўтказилмоқда

Уларнинг саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилаётган шифокор ва ҳамшираларимизга миннатдорлик билдирамиз!

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️“Давлат хизматчиси” мобил дастури жорий этилади

Бу ҳақда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасида белгиланди.

Мобил дастур Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилади.

Дастур ёрдамида давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсад қилинган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳасига жорий йилнинг 17 февралига қадар жамоатчилик ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент метросида Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Охирги йилларда бу борада ҳам тажриба тўпладик. Қўйлиқ йўналишида 7 та, Сергелида 5 бекатли ерусти метролари қурилди. Олдин Тошкент метрополитенидан 240 минг йўловчи фойдаланган бўлса, бугунги кунда 600 мингдан ошди. Режамиз — 1 миллион йўловчи. Агар ўз вақтида буни бошламаганимизда, шаҳар транспортида коллапс бўлиши мумкин эди. Энди муқобил энергетикани ҳам ўрганмасак бўлмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.

🟢Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
⚡️Айни пайтда Президент пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, энергетика масалаларини тўлиқ ҳал қилиш учун барча ҳисоб-китоблар қилингани айтилди.

Авваламбор, қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарур.

Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкин.

Бу чоралар кўрилса, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
9 февраль - буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz