Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюрди ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари
#Муаммо_нимада

Инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилмоқда

Электрон тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида hrm.argos.uz электрон дастурини ишга туширди.

Ҳозирда тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланган бўлиб, Агентлик ва UZINFOCOM ҳамкорликда тизимда ишлаш бўйича инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун график асосида семинарлар ўтмоқда.

Жумладан, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Унда кадр ишини рақамлаштиришнинг аҳамияти, электрон дастур билан ишлаш механизмлари тушунтирилди.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ҳақида...

Сингапурнинг биринчи Бош вазири ва ушбу мамлакат “иқтисодий мўъжизаси” муаллифи Ли Куан Ю шарафига номланган мактаб давлат сиёсати ва халқаро муносабатлар соҳасида магистратура дастурлари асосида кадрлар тайёрлашга, илмий ва сиёсий тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган.

Қатор йиллар давомида мактаб олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

Бу ерда хорижий мамлакатларнинг юқори даражадаги мансабдор шахсларини ўқитиш учун қисқа муддатли дастурлар ҳам ташкил этилган.

Маълумки, Сингапур эришган иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятларда чуқур ўйланган кадрлар сиёсати, малакали, масъулиятни ҳис этган ва ҳалол раҳбар кадрларни тайёрлашга устувор эътибор муҳим ўрин тутган.

Мамлакатимиз етакчиси ҳам ўз фаолиятининг бошиданоқ ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келади.

Шу маънода, Сингапурнинг давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва қўллаш катта аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари мактаб фаолияти билан батафсил танишиб, ўқув муассасаси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик
#Муҳим_қадам

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Ҳамкорлик келишуви доирасида давлат хизматчилари учун Сингапурда қисқа муддатли стажировкалар, Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари учун махсус курсларни ташкил қилиш, давлат хизматини ривожлантириш юзасидан ушбу давлатдаги экспертлар билан ҳамкорлик қилиш белгиланди.

Шунингдек, Ҳамкорлик келишуви доирасида давлат хизматчиларининг малака ошириш тизимини такомиллаштириш ва Академия профессор-ўқитувчилари учун долзарб йўналишларда тренингларни ташкил этиш режалаштирилди.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади

Давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга ташрифлари мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ташрифлар давомида имзоланган битим ва келишувлар турли соҳаларда  давлатларнинг амалий ҳамкорлиги  учун катта имкониятлар очади. “Осиёнинг иқтисодий мўъжизаси” дея таърифланадиган Сингапурга Президентимиз ташрифи ҳам ҳар икки давлат учун манфааатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🔰 Батафсил

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 11:00да  “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар” юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Иштирок этинг ва мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олинг!

Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи тафсилотлари     

🔰Рус тилида кўриш

Каналга уланиш -
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️ Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги даври

Мутахассислар ташриф моҳиятини таҳлил қилмоқда.

Каналга уланиш -
t.me/argos_uz
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

🔰Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Қулай, хавфсиз, самарали

Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга тушди.

Мазкур дастур Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-240-сонли қарори ҳамда “Рақамли давлат фуқаролик хизмати” концепцияси доирасида инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишидаги бюрократик тўсиқларга чек қўйиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилди.

❗️Эндиликда кадрларга оид иш юритув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилинади ва юритилади.

Платформа Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz электрон дастурлари билан интеграллашган. Ходимлар ва меҳнатга доир маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.

Электрон тизим 2023 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларда жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари бюрократия ва ортиқча қоғозбозликдан холи бўлган қуйидаги қулайликларга эга бўладилар:

🔰 вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади;

🔰 таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади;

🔰 ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади;

🔰 ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;

🔰 кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади.

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Дастур билан самарали ишлаш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

Қорақалпоғистонда маълум гуруҳдаги давлат фуқаролик хизматчилари учун малака ошириш курслари бошланди

Дастлабки тингловчилар - ҳокимларнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг мутахассислари.

Ўқув курсининг биринчи кунида тингловчиларга давлат фуқаролик хизмати, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган асосий йўналишлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар томонидан маълумотлар берилди, мунозаралар ташкил этилди.

Жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz