Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.38K photos
1.77K videos
14 files
6.1K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Бугун Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси делегацияси мамлакатимизга келди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Бугун_АРГОСда

⚡️Давлат хизмати соҳасида туркиялик экспертлар билан тажриба алмашилмоқда

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси делегациясини кутиб олди.

Ташриф икки томонлама имзоланган меморандумлар доирасида давлат хизмати соҳасида рақамли тизимларни ривожлантириш ва давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.

Туркиялик экспертлар иштирокида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Рақамли технологиялар вазирлигида амалий учрашувлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Бугун, ташрифнинг илк кунида экспертлар Агентлик фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, давлат секторида инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий амалиёти ва лойиҳалари, рақамли HR тизимлар юзасидан тажриба алмашиш режалаштирилган.

Делегация жорий йилнинг 14 январига қадар Ўзбекистонда бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 11:00да "Давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштириш: "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти мисолида" мавзусида овозли мулоқот ташкил этилади

Иштирок этинг ва хорижда бепул таълим олиш юзасидан ўзингизни қизиқтирган барча саволларга экспертларимиздан жавоб олинг!

Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эслатма

⚡️Вақтингизни мазмунли ўтказишингиз учун яхши имконият!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, давлат хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ilm.argos.uz платформасида навбатдаги қулайлик яратилди.

▪️ Биз, эндиликда мазкур платформани барча фойдаланувчилар учун очиб қўйдик.

Унда:

▫️ «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти;

▫️ давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари;

▫️ Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

▫️ҳуқуқий саводхонлик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар ва маъруза матнлари жойлаштирилган.

👉 Бошладикми?

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Асосий масалага ўтишдан аввал давлатимиз раҳбари мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди.

Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди.

Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.

Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди.

Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади

Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz