Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистонда илк бор маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

— Маҳалла –
тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир. Шунинг учун ҳам бундан буён давлат инвестиция дастурлари маҳалла даражасига туширилади, — деди Президент. — Авваламбор, 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилади.

Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги таъкидланди. Маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунинг учун 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: Одамларга адолат керак

Президентимиз Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларига алоҳида тўхталди.

– Бу йўналишда кўп ишлар қилинганига қарамай, одил судловни таъминлаш бўйича ҳали қилинмаган ишлар бор. Тергов сифати пастлиги – бу ҳақиқат. Судларда одамларнинг оворагарчилиги давом этмоқда. Суд қарорлари бажарилмай қолаётган ҳолатлари йўқ эмас. Бу соҳа мутассадиларини жиддий ўйлантириши керак.

Одамларнинг адолатга эришиши учун малакали адвокат хизматидан фойдаланиши керак. Аммо ҳамон адвокатларни электрон танлаш тизими ишга тушмаган. Ваҳоланки, бу топшириқ аллақачон берилган.

Демак, бу йўналишда коррупция бор. Буни тўғриламасак бўлмайди. Бу масала алоҳида назоратга олинади. Ҳуқуқ-тартибот идораларида адолатли ишларни амалга ошириш учун тегишли фармон ишлаб чиқилаяпти.

Зотан, одамлар учун адолатли ҳукм ва қарорлар, адолат керак. Бусиз яшаб бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади

Келаси йилда Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади. Дастур доирасида, биринчи навбатда, турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонда ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупциявий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган. Очиқ айтиш керак, бу — масаланинг сабаби билан эмас, оқибати билан курашиш", — Президент.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ихчам, самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш вақти келганини таъкидлади

@otabek_khasanov
🗣Президентимиз энг долзарб муаммо бўлган коррупция масаласига алоҳида тўхталиб ўтди

Давлатимиз раҳбари депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар ҳам бонг уриб, аниқ соҳаларни таҳлил қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича фаол бўлишга чақирди, бунинг учун уларда етарли ваколат ҳам, шижоат ҳам борлигини таъкидлади.

Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилиши
таъкидланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади", — Президент.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
🗣"Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади", — Президент.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️“Қўл бошқаруви”дан тизимли бошқарувга ўтиш даври бошланади

... Давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтаркан, биринчи галдаги вазифа сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Президентимиз хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда давлат бошқаруви ва аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар бор. Давлатимиз раҳбари айтганидек, бошқарувда марказлашув юқори. Оқибатда, бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланмоқда. Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда, таъбир жоиз бўлса, “овози йўқ”. Яъни, уларнинг ушбу қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас.

Президент шунинг учун янги маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди. Албатта олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали ва халқчил бўлишида давлат, энг аввало қатъиятли, адолат ва садоқатни фаолиятининг бош мезони сифатида кўрадиган салоҳиятли кадрларга таянади...

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари ва халқ ҳамкорликда ишлайди

Бугун ушбу соҳада, ихчам ва самарали давлат бошқарувига ўтиш бўйича Давлатимиз раҳбари қатор ташаббусларни илгари сурдилар.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги, тоифалаштирилган тизими жорий қилинади

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Давлат хизматчилари фаолият самарадорлигини баҳолаш — давр талаби

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парламент ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида эндиликда барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилишини маълум қилди.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда

⚡️ Давлат идораларига ишга кириш учун тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзод суҳбат босқичида иштирок этади. Бу босқич қандай ташкил этилади?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

🟢 Рукнга оид.
🟢 Рукнга оид.
🟢 Рукнга оид.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСДА

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди

Бу гал хорижда, нуфузли университетларнинг ҳуқуқ, сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича таълим олаётган 70 нафарга яқин стипендиатлар учрашишди.

Ёш мутахассисларимиз билан
Адлия вазири А.Ташкулов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Ташқи ишлар вазирлиги масъул вакиллари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирок этди.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_статистика

⚡️ Очиқ танлов асосида 45 649 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

▫️ Бугунги кунга келиб 1 миллион 300 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 21 декабрь соат 16:30 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 412 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1 496 тани ташкил этмоқда.

▪️ Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 1 миллион 300 мингдан ортиқ номзод қатнашган бўлиб, улардан 45 649 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️Айни пайтда порталда 278 831 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

👉 Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

❗️ Порталнинг расмий канали.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz