Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Интервью

⚡️ Мазкур ўқув — мулоқот майдони яратиб берди

Мухаррам Дадаходжаева, Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар учун ташкил этилган ўқув тингловчиси

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Франциянинг кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизими ўрганилмоқда

Кеча Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси вакиллари Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институти эксперти Жан-Антуан Дюпра билан учрашди.

Мулоқотда давлат хизмати тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бошқарув кадрларининг малакасини ошириш жараёнлари, маъмурий ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда франциялик экспертлар билан ҳамкорлик, давлат хизматчиларининг мамлакатда тажриба орттириши масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямиз вакиллари хизмат сафари давомида Франция Республикасида давлат хизмати трансформацияси, марказий ва маҳаллий бошқарув, сиёсий элита ҳамда давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича мактаблар фаолиятини ўрганиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мутолаа_учун

⚡️"Халқ сўзи" газетасининг 2022 йил 1 ноябрь, 235-сонида "Янги Ўзбекистон ёшлар билан барпо этилади" сарлавҳали мақола чоп этилди

Мақолада муаллиф, социология фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Қуранбаев давлат фуқаролик хизматига кадрлар тайёрлаб беришнинг замонавий модули сифатида фаолият юритиб келаётган "Эл-юрт умиди" жамғармасининг мақсад-вазифалари, бугунги натижаларини таҳлил қилиб берган.

Ўқиш учун ҳавола

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Интервью

Жан-Антуан Дюпра, Европада прогнозлаштириш ва хавфсизлик институти эксперти
:

Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ҳамда давлат хизмати тизимини такомиллаштиришга масъул бў‌лган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошчилигидаги делегация билан мулоқот қилдик.

Франция давлат бошқаруви соҳасида бой тажрибага эга. Давлат бошқаруви тизимида тажриба алмашинуви — бу энг аввало, биз йўл қўйган хатоларни улар такрорламаслигига замин яратади.

Мулоқотимиз самарали бўлди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Фоторепортаж

Ҳукуматнинг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан жойларда давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида очиқ мулоқотлар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 15:00да ҳукуматнинг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори мазмун-моҳияти юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Иштирок этинг мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган барча саволларга экспертимиздан жавоб олинг!

Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️ Меҳнат шартномасини тузиш билан боғлиқ муносабатларда ўзгариш бўлади

Бу ҳақда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилди.

🟢Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига мурожаати эълон қилинди

— Сиз, азизларни Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаси бўлган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумининг очилиши билан чин қалбимдан самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Бу йилги анжуманнинг асосий мулоқот мавзуси “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” масаласига бағишлангани бежиз эмас.

Бугунги форум нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар ва таниқли экспертлар иштирокида бу борадаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ҳамда биргаликда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман, — дейилади Давлатимиз раҳбари мурожаатида.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM