Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.1K subscribers
9.49K photos
1.8K videos
14 files
6.18K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Муносабат

⚡️Танлов билан келган ходимлар жон куйдириб ишлаяпти, вазифасининг қадрига етаяптиБотир Жабборов, Ургут тумани ҳокими

...Кадр йўқ-йўқ деб айтардик, агарда ишга қабул қилишни очиқ қилсак, "ҳар хил ўйинлар" бўлмаса, муносиб номзодлар албатта топилади.

Битта мисол, ҳатто тумандаги энг чекка қишлоқ, чегара ҳудудимиздаги Бойбул маҳалласига ҳам битта ёшлар етакчиси лавозимига 12 та номзод ҳужжат топширгани, ушбу тизимнинг шаффофлигидан далолат беради.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/384

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон 24 телеканалида "Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди

Унда Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилиш тафсилотлари намойиш этилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ва натижадорликни оширишнинг чора-тадбирлари

Давлатимиз раҳбари раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда кун тартибидан ўрин олган масалаларга давлат хизматчилари, экспертлар томонидан муносабат билдирилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Фарангиз Худоёрова "Навоий" маҳалласидаги ёшлар етакчиси давлатимиз раҳбари раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда кун тартибидан ўрин олган масалаларга муносабат билдирди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муносабат

Мен хорижда таҳсил олган ёш давлат хизматчиси сифатида соҳада ёшларга берилаётган эътиборни кўриб руҳландим. Хусусан, Президентимизнинг компетент ёшларга раҳбарлик тажрибаси етишмаса, ўргатамиз, деганларини алоҳида таъкидламоқчиман. Ёки давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимларнинг улуши 61 фоизга етгани ҳам соҳада ёшларга берилаётган имкониятларга яққол мисол.

Шунингдек, эндиликда ёш мутахассисларни танлаш дастури орқали нафақат Ўзбекистонда, балки ТОП хорижий университетларда ўқиётган энг иқтидорли ёшларнинг ҳам давлат хизматига кириб келиш имконияти пайдо бўлди. Бу — ўз навбатида креатив, самарали ва халқчил давлат хизматчилари сонини ошишига олиб келади.

Шохрух Қудратов, Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Интервью

Давлатимиз раҳбари бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади, дедилар. Бу, албатта ислоҳотларни англаб, асл муаммо илдизини тушунган кадрларнинг рахбарлик лавозимига келишини таъминлайди.

Улуғбек Чориев, Сурхондарё вилояти молия бош бошқармаси бош иқтисодчиси
__________

Президентимизнинг битирувчи-ёшлар тажрибасини оширишга қаратилган фикрлари — мени давлат хизматига ишга киришга бўлган иштиёқимни оширди.

Aкромжон Тожиев — НавДПИ талабаси
__________

Давлатимиз раҳбарининг Салоҳиятли кадрлар резервини фақатгина маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан шакллантириш, уларни малака ошириш курсларига ўқитиш, компетенциясига қараб, билим ва кўникмаларини ошириб бориш ҳақида фикрлари менга ёш давлат хизматчиси сифатида стимул бўлди. Имкониятларимизни халқимиз фаровонлиги учун сарфлайдиган давр келди, деб ҳисоблайман.

Беҳзод САВУРОВ, Кармана туман "Мирсаид Баҳром" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси
__________

Маҳаллада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоли лавозимидаги кадрлар салоҳияти, меҳнати самарадорлиги бугун жуда муҳим. Ҳар бир маҳалла фаолининг меҳнати самараси — унинг билим-тажрибасига чамбарчас боғлиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Давлатимиз раҳбари нутқларидан англадимки, давлат хизматчиси халқ билан якдил бўлмаса, ислоҳотлар манзилли бўлмайди, ривожланиш кечикади. Йиғилишда кўтарилган масалалар давлат хизматчилари ўз фаолиятини танқидий кўриб чиқиши, олдига янги режалар тузиб олиши учун замин бўлди.

Комила Кавлонова, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлилнома

⚡️Давлат хизматини ислоҳ қилиш: ихчам ва самарали бошқарув тизими йўлга қўйилади

Эндиликда давлат бошқаруви профессионал кадрлар билан тўлдирилади. Эндиликда давлат фуқаролик хизматига, айниқса, раҳбарлик лавозимларига ҳеч ким тасодифан келиб қолмайди. Чинакам натижа кўрсатган, халққа хизмат қиладиган кадрлар масъул ва раҳбарлик лавозимларига тайинланади. Буларнинг барчаси очиқ ва ошкора танлов асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида
ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▪️Мулоҳаза: Энди давлат идоралари ва ташкилотлари ўзларида мавжуд вакант лавозимларни яшира олмайди.

▪️Навоийда ташкилотларнинг кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида мавжуд 19 та вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди.

▪️Махсус репортаж | "Эл-юрт умиди" жамғармаси давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни тайёрламоқда.

▪️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди.

▪️"Давлат фуқаролик хизматига кадрларни қабул қилишнинг очиқ танлов тизими: эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва ечимлар" мавзусида "Тараққиёт формуласи"нинг навбатдаги сони эфирга узатилди.

▪️Битирувчи курс талабалари учун иш стажи талаб қилинмайдиган вакант лавозимлар эълон қилинди.

▪️"Халқчил давлат хизматига очиқ йўл" мавзусида ролик тақдим қилинди.

▪️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

▪️Давлатимиз раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.

▪️Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади.

▪️Янгиликлар 24: Давлат хизматчилари давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда кўтарилган масалаларга муносабат билдирди.

▪️Муносабат: Танлов билан келган ходимлар жон куйдириб ишлаяпти, вазифасининг қадрига етяпти. Эндиликда кадрлар танлашда таниш-билишчиликка йўл қўйилмайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Очиқ танлов тизими ишга киришни осонлаштирмайди, бу тизим бюрократияни йўқотади, рақобатни эса кучайтиради

Отабек Хасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Батафсил☝️

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоинфографика

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун ҳақида муҳим маълумотлар

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Халқаро_эксперт_Қонун_ҳақида

⚡️Қонун анча пухта, пишитилган

Пан Сок Ким, БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси аъзоси, Yonsei университети профессори

Тез орада Ўзбекистонда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги"ги Қонун кучга киради.
Бошқа мамлакатлар бу каби қонунларини анча олдин қабул қилишган. 2008 йилда Вьетнам соҳага тегишли қонунини қабул қилганда, мен ҳукуматга қатор таклифларимни берганман.

Қонунни ҳукумат ривожланиши ва маъмурий ислоҳотларнинг асоси, дейиш мумкин. Ўзбекистон Қонуни анча пухта, пишитилган. Лойиҳани тайёрлашда мен ҳам иштирок этиб, халқаро нормалар бўйича таклифларимни бердим. Кейинчалик ислоҳотлар ва давр талабига қараб, унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бу табиий жараён.

Шунингдек, Ўзбекистонда Қонун кучга киргач, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги унга асосан, мамлакатда кадрлар сиёсати бўйича марказий орган сифатида муҳим роль ўйнайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга шарҳ

▪️
Рус тилида кўриш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Бугун, 14:00да АОКАда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

📹 Жараён "O'zbekiston 24" телеканали ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди

Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси раиси

Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органлари ходимлари томонидан энг узоқ кутилган ҳужжат бўлса керак.

У давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини белгилайдиган, меритократия тамойили асосида мартаба даражалари ўсишининг кафолатини таъминлайдиган ҳамда давлат хизматчисининг жамиятдаги мавқейини оширишга қаратилган давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосини яратади.

Қабул қилинган Қонун илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда, давлат бошқаруви соҳасида миллий тажрибага асосланган кенг кўламли мутахассисларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самарасидир.

Aминманки, қабул қилинган ҳужжатда белгиланган давлат хизматчилари аппаратини самарали бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сифатли амалга оширишда давлат органлари ходимларининг ҳиссасини сезиларли даражада оширади.

Узоқ йиллар давомида давлат хизматини ривожлантириш векторини белгилаб берувчи ушбу асосий ҳужжатни тайёрлаш жараёнида иштирок этган барча мутахассисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Барча давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани билан табриклайман.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
⚡️Эндиликда давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
🔴LIVE

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бошланди

Қуйидаги ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#LIVE

Матбуот анжумани жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz