Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
#Инфографика
⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди
Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.
✅ Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

#Очиқ_танловлар
Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги(АРГОС)ни вазифалари нималардан иборат?
Агентлик томонидан жорий қилинган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz даги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.
Танлов 4 та босқичдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️биринчи босқич – танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
▪️иккинчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
▪️учинчи босқич – номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
▪️тўртинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш.
🔷 Агентлик танловлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:
— давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилинишини таъминлайди;
— ҳудудлардаги тест синовлари марказлашган ҳолда Агентликнинг филиалларида ҳамда Агентликнинг — test.argos.uz платформасида ўтказилади;
— танловларни белгиланган тартиб асосида ўтказилиши устидан назорат олиб боради;
— танловларнинг суҳбат босқичида ўз вакилини кузатувчи сифатида юборади;
— танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилади.
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести
▪️"Y" ва "Z" авлод, улардан самарали фойдаланиш мавзусида эксперт шарҳи тайёрланди.
▪️ Студия 24 Давлат фуқаролик хизматида гендер тенглик масалалари юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Фарангиз Зайнобиддинова билан суҳбат тайёрланди.
▪️Очиқ танловлар жараёнлари юзасидан муҳим фактлар эълон қилинди.
▪️Навоий вилоятида оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун вебинар ташкил қилинди.
▪️Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларининг малакаси оширилди.
▪️ Муносабат: Очиқ танловлар жараёнида жамоатчилик иштирок этиши муҳим.
▪️Давлат хизматчиларининг муаммо, ариза, таклифлари учун ишга туширилган @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинган мурожаатлар статистикаси эълон қилинди.
▪️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида ўтказилаётган танловлар жараёнлари юзасидан навбатдаги овозли мулоқот ташкил этилди.
▪️Давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий ўқув соати ташкил этилди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

⚡️БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.
Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.
Каналга уланиш - t.me/argos_uz

⚡️Энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cўз_Жамғарма_стипендиатларига
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Илҳомиддин Набижонов: Бу имкониятларга муносиб бўлиш — бурчимиз
Жамғармарманинг 2022 йилдаги 1-стипендия танлови ғолиби Илҳомиддин айни дамда меҳмонхона хизмати бўйича АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олмоқда. Мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришни мақсад қилган.
Ушбу кўрсатувда ёш ҳамюртимизнинг қаҳрамонлик ҳикояси ҳақида сўз боради. Томоша қилишни тавсия қиламиз.

Халқ таълими вазирлиги Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тизимга очиқ мустақил танловлар орқали кадрларни саралаб, ишга қабул қилмоқда.
❇️ Вазирлик тизимда ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловларда иштирок этиш учун таклиф этмоқда.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❇️ Вазирлик тизимда ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловларда иштирок этиш учун таклиф этмоқда.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.
Каналга уланиш - t.me/argos_uz
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.
Каналга уланиш - t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги
▪️Ушбу видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин. Шунингдек, эндиликда ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги
▪️Ушбу видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин. Шунингдек, эндиликда ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сиз_учун_ҳам_муҳим
Айни кунларда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан @vacancy_argos_bot га келган айрим мурожаатларга экспертларимиз томонидан берилган жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Номзод сифатида ушбу ҳолатлар(муаммо)га сиз ҳам дуч келаётган бўлишингиз мумкин.
⁉️Савол: Менинг хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганим ҳақидаги дипломим вакансиялар порталидаги шахсий кабинетимда кўринмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим?
🟢 Жавоб: Сизнинг хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқиганлигингиз тўғрисидаги диплом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан нострификациядан ўтказилиши лозим. Нострификация қилинган диплом тўғрисидаги гувоҳнома рақами ўрнатилган тартибда базага киритилади. Сизнинг диплом рақамингиз киритилган тақдирда порталдаги шахсий кабинетингиздаги маълумотингиз тўғрисидаги саҳифада автоматик равишда хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганингиз тўғрисидаги маълумот кўринади.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz

⁉️ Савол: Мен vacancy.argos.uz порталидаги шахсий кабинетимга кириш учун махфий паролни унутиб қўйдим. Уни қайта тиклашнинг имкони борми?
🟢 Жавоб: Сиз шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни ўзгартириш ёки уни тиклаш борасида iduzsupport@egov.uz, 71-202-30-12 телефон рақами ёки 1242 қисқа рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz
🟢 Жавоб: Сиз шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни ўзгартириш ёки уни тиклаш борасида iduzsupport@egov.uz, 71-202-30-12 телефон рақами ёки 1242 қисқа рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⁉️ Савол: Мен танловнинг тест синови босқичи ҳақидаги хабарни шахсий кабинетимда ушбу босқич ўтказилиш кунидан 2 кун ўтиб ўқидим. Ташкилотнинг кадрлар бўлимидан сўрасам, суҳбат босқичи ҳали ўтказилмаган. Тест синовида истисно тариқасида қатнашсам бўладими?
Жавоб: Номзодлар танлов босқичлари ҳақида хабардор бўлишлари учун порталдаги шахсий кабинетларини доимий кузатиб боришлари лозим. Шунингдек, номзодларга қулайлик яратиш мақсадида Агентлик томонидан Телеграм тармоғида @xabarnoma_robot махсус боти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу бот орқали ҳам аризангиз ҳолатини кузатиб боришингиз мумкин. Сиз айтган ҳолатда эса тест синовида иштирок эта олмайсиз.

⁉️ Савол: Мен Бухоро вилоятиданман. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакант лавозими учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичига ўтганим ҳақида шахсий кабинетимга хабар келди. Суҳбат босқичида қатнашиш учун узоқ ҳудуддан вазирлик биносига боришим шартми?
🟢 Жавоб: Номзодлар бошқа вилоятда бўлган тақдирда танловнинг суҳбат босқичида масофадан видеоконференция орқали қатнашишлари мумкин. Бунда номзодларнинг вакант лавозим учун танлов эълон қилган ташкилот жойлашган ҳудудга боришлари талаб этилмайди.

⚡️Шавкат Мирзиёев: Биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Шундан сўнг, етакчилар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов “Кўксарой” қароргоҳида тор доирада учрашув ўтказишди.
– Шуни қайд этмоқчиманки, биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор. Бизнинг кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий, энг яқин қўшнимиз билан стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ниятидамиз, – деди Президентимиз.