Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.93K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Туркия авиакосмик саноатининг илғор намуналари билан танишди

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=5MMC19P0gfo саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

– Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир, – деди давлатимиз раҳбари.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Брифинг

🗣Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бухорода "Маҳалла еттилиги" тизимидаги кадрлар салоҳияти оширилади

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифлари мобайнида "Бухоро тажрибаси – садоқат намунаси" ғояси орқали кўпгина муаммоларни комплекс ҳал қилиш йўллари кўрсатиб берилди. Кўрсатмалар вилоятни камбағалликдан, ишсизликдан ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда йўналтирилган.

Бу борада "Маҳалла еттилиги" тизими масъул ходимлари салоҳиятини ошириш жуда муҳим. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти ва масъуллари Бухоро вилоятидаги давлат олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

"Маҳалла еттилиги" тизими самарадорлигини ошириш, тизимдаги кадрлар малакасини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Шунингдек, эндиликда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашувчи услубий-консультатив ёрдам кўрсатиш учун эксперт-тренерлар ҳам тайёрланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — фаолият самарадорлигининг муҳим талаби

Давлат фуқаролик хизматида ижрочилик, ташаббускорлик ва креатив фикрлашнинг аҳамияти ҳақида Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова муҳим маълумотларни берди.

▫️Кўриш ва амалиётда қўллаш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Самарқандда Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар билим ва компетенцияларини оширмоқда.

◽️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар ҳақида маълум қилинди.

◽️Билган яхши: Ўриндошлик асосида ишловчиларга таътиллар асосий иш жойидаги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

◽️samaradorlik.uz платформаси орқали давлат хизматчилари фаолияти натижадорлиги баҳоланмоқда.

◽️Айни дамда давлат идораларидаги 500 га яқин вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда.

◽️Фарғонада илк бор ўтказилган “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови катта қизиқиш билан қабул қилинди.

◽️Инфографика: Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти: 2024 йилнинг ўтган даврида

◽️Муҳим ҳужжат: Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

◽️Самарқандлик давлат фуқаролик хизматчилари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди!

◽️Каналда янги рукн эълон қилинди: "Давлат ишига очиқ танлов билан!"

◽️
Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди.

◽️Бухорода "Маҳалла еттилиги" тизимидаги кадрлар салоҳияти оширилади.

◽️Эксперт шарҳи: Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — фаолият самарадорлигининг муҳим талаби

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

⚡️Меҳнат таътилига чиқиш учун ходим ариза ёзиши шартми?

Ушбу саволга эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Навоийда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар "Имконият" теледастури доирасида муҳокама қилинди

Шунингдек, теледастур доирасида:

◽️ Давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловларни ташкил этиш;
◽️Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз ошириб бориш;
◽️Миллий ва салоҳиятли кадрлар захираси билан ишлаш;
◽️Сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш;
◽️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, жараён таҳлил қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий шериклик доирасидаги ишлар ҳолати ва келгуси режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.

Президентимиз ҳисобот ва режалар билан танишиб, мутасаддиларга хорижий инвестицияларни тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш чораларини кўриш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатишни топширди.

Инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб бориш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиал_ташаббуси

⚡️Давлат фуқаролик хизматида "Устоз-шогирд" анъанаси муҳим!

Очиқ танлов орқали ишга кирган ёш давлат хизматчиси ўзининг муваффақият ҳикояси ҳақида гапириб берди.

◽️Ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Давлат_фуқаролик_хизматчиларига_эслатма

⚡️Ишга қабул қилинганда дастлабки синов муддати кимларга белгиланмайди?

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли бўйича битим имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев - Туркиянинг олий давлат мукофоти соҳиби.

Тошкентдаги янги объектлар билан танишилди.

Каналга уланиш — @argos_uz