Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Педро Аризти, Димитри Василе, Шихо Нагаки ва Изза Акрам Малик, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул вакиллари иштирок этди.

Банк экспертлари томонидан “Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини ислоҳ қилиш: Хорватия ва Руминия тажрибаси” мавзусида тақдимот қилинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди

📝Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

➡️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

➡️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

➡️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

📁 Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

➡️ Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан келди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муҳим_ҳужжат

◽️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт

Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:

◽️ Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;

◽️ У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;

◽️ Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;

◽️ Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Каналга уланиш — @argos_uz
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Раҳбар ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади


Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага 1 иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт.

Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни 3 иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Диққат
#Ҳудуддагиларни_тинглаймиз

⚡️Самарқандлик давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Давлат фуқаролик хизматидаги мавжуд ҳолатни яқиндан билиш, соҳадаги кадрларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, ечим бериш мақсадида навбатдаги мулоқотимиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари ўринбосари Ибрагимов Азизбек Садикович иштирокида бўлиб ўтади.

Мулоқот вақти: 2024 йил 7 июнь, 16:00

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида:

▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести

▫️Видеолавҳа намойиши: Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — даврнинг муҳим талаби

▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни

▫️“Мутолаа вақти” рукни

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 7 июнь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Туркия авиакосмик саноатининг илғор намуналари билан танишди

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=5MMC19P0gfo саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

– Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир, – деди давлатимиз раҳбари.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Брифинг

🗣Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бухорода "Маҳалла еттилиги" тизимидаги кадрлар салоҳияти оширилади

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифлари мобайнида "Бухоро тажрибаси – садоқат намунаси" ғояси орқали кўпгина муаммоларни комплекс ҳал қилиш йўллари кўрсатиб берилди. Кўрсатмалар вилоятни камбағалликдан, ишсизликдан ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда йўналтирилган.

Бу борада "Маҳалла еттилиги" тизими масъул ходимлари салоҳиятини ошириш жуда муҳим. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти ва масъуллари Бухоро вилоятидаги давлат олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

"Маҳалла еттилиги" тизими самарадорлигини ошириш, тизимдаги кадрлар малакасини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Шунингдек, эндиликда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашувчи услубий-консультатив ёрдам кўрсатиш учун эксперт-тренерлар ҳам тайёрланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — фаолият самарадорлигининг муҳим талаби

Давлат фуқаролик хизматида ижрочилик, ташаббускорлик ва креатив фикрлашнинг аҳамияти ҳақида Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова муҳим маълумотларни берди.

▫️Кўриш ва амалиётда қўллаш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM