Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52K subscribers
9.33K photos
1.75K videos
14 files
6.07K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

Навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди


▫️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, Самарқандда туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

Ўқув курслари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўлиб, унда ҳокимликларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар иштирок этди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Маълумот учун, ўқув курслари 2 кунга мўлжалланган бўлиб, 18 соатлик дастур асосида ўтказилиши режалаштирилган.
Унда жами 105 нафар мутахассис иштирок этиши белгиланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин кадрлари малака оширмоқда


▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди

Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.

Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.

Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул.

Стажировка дастури жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Фарғона вилояти Сўх туманида учрашув ташкил этилди


Бугун Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Сўх туманида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига номзодлар билан “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини яқиндан таништириш, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг очиқ портали vacancy.argos.uz, унда ишлаш тартиби, танловлар ҳамда уларда иштирок этиш юзасидан батафсил маълумот берилди.

Учрашувда масъуллар иштирокчиларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси Сўх тумани бўлими бошлиғи, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими лавозимларига ўтказилаётган танловларнинг тест синови босқичи ўтказилди.

Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этди.

▫️Маълумот учун, 2023 йилда Сўх тумани бўйича эълон қилинган очиқ танловлар натижаларига кўра, 36 нафар номзод муносиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши шарт

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматини ривожлантиришда самарали бошқарув лойиҳаси


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги ҳамкорлигида “Самарали бошқарув — Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳамда “Стратегик режалаштириш ва ходимларни давлат хизматига жалб қилиш” мавзусида семинар машғулотлари ўз ишини бошлади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — давлат хизматчилари билим ва кўникмасини ошириш, давлат хизматини ривожлантиришга оид стратегиялар аҳамиятини етказиш, кадрлар фаолиятини режалаштиришда илғор тажрибалар билан бўлишиш.

Семинар Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги, Латвия Давлат бошқаруви академияси вакиллари томонидан ташкил этилди. Унда вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини ривожлантириш бўлинмалари ходимлари иштирок этмоқда.

Семинарда хорижий экспертлар давлат хизматида қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш, инсон ресурсларини бошқариш каби мавзуларда назарий ва амалий тажрибалари ҳақида фикр алмашинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Миробод туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Миробод туман ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — тизимда инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар салоҳиятини ошириш жараёнини ривожлантириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришдан.

Тадбир аввалида масъуллар томонидан "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Сўнг, бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоада натижадорликка эришиш, шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини ошириш каби давлат хизматчилари учун зарур бўлган йўналишларда фикр алмашилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat