Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрель — Рамазон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Жамоа шартномасида кўп йиллик иш стажи учун бериладиган қўшимча меҳнат таътилига ҳақ тўлаш назарда тутилмагани сабабли ҳақ тўланмаслиги мумкинми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади. 

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан самимий муборакбод этади!

Айни кунларда улуғ айёмни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, эл-юртимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз — фаравон ҳаётимиз белгисидир. Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин, эзгу амалларимиз кўпайсин.

Она юртимиз тинч, ҳар бир кунимиз фаровон бўлсин!

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
❗️Давлат ташкилотларидаги 500 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинган

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️ Томди туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди


Мақсад — янги тайинланган туман ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини жадаллаштириш, ҳоким ва унинг жамоасини ягона мақсад йўлида ўзаро бирлаштириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришдан иборат.

Дастур аввалида "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-49-сонли Фармон мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Шундан сўнг, бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоада натижадорликка эришиш, шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини ошириш каби бугунги кун давлат хизматчилари учун зарур бўлган йўналишларда маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

⚡️Бухорода журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди


Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти филиали раҳбарияти ва ходимлари, Агентликнинг Марказий аппарати масъул вакиллари, ҳамкорлар, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаев 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

◽️Айни дамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz