Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
49.6K subscribers
8.74K photos
1.61K videos
13 files
5.74K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бухорода амалий семинар: меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди


Бугун инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борадаги амалий ишлар, айниқса, меҳнатга оид муносабатларда ҳам яққолроқ кўринади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

Вилоятнинг давлат органлари ва ташкилотларидаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимлари, юридик бўлим бошлиқлари, юридик марказ масъуллари иштирок этган семинарда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янгиликлар, меҳнатга оид муносабатларда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонуний асослари, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинар амалий казуслар ва қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.

◽️Иштирокчилар амалиётда дуч келаётган қатор масалаларига жавоб олишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Унда қатор масалалар кўрилди.

Жумладан, эндиликда “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️“Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув курси бошланди

◽️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Маҳалладан_республикагача_тамойили_амалда

⚡️Наманганда "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди

Ушбу Резерв орқали лавозимда ўсган номзодларни (ҳудудлар кесимида) таништириб боришда давом этамиз.

◽️Қорақалпоғистон Республикаси
◽️Андижон вилояти
◽️Жиззах
вилояти
◽️Навоий вилояти
◽️Сирдарё вилояти
◽️Фарғона вилояти

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Каналимизга эндигина аъзо бўлдингизми? Ва сиз давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагида юрибсизми?

Унда биз сиз учун давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими фаолияти юзасидан оддий, тушунарли форматда тайёрланган роликни тақдим қиламиз.

Ушбу ролик сизни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб бўла олади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши сессиясида иштирок этади

Шунингдек, давлатимиз раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитлар билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент йиғилишда пойтахтда ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Жумладан, 979 та ер участкасини аукционга чиқариш, қишлоқ хўжалигидан саноат ва аҳоли пункти тоифасига ўтган 175 гектар ерларни тадбиркорларга бериш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.

Пойтахтдаги корхона ва ташкилотларда мавжуд 98 минг бўш иш ўрни – аҳоли бандлигини таъминлаш учун ишга солинмаган имкониятлардан бири. Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 764 гектар ерда ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида яна ўн минглаб иш ўрни яратиш имконияти бор.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Шавкат Буронович Умурзоқов номзодини тавсия этди.

Шаҳар ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари халқ вакиллари билдирган бу юксак ишонч янги ҳокимдан катта масъулият, тинимсиз меҳнат ва фидойиликни талаб қилишини таъкидлади.

Янги ҳоким ўз ўринбосарлари, туман ҳокимлари, сектор ва банк раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан пойтахт аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, инвестиция олиб келиб, янги-янги юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш, шаҳарни янада обод қилиш, бир сўз билан айтганда, одамлар рози бўлиши учун янгича ёндашув асосида катта марраларни олиб, қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Тошкент ҳудудида бир қатор таълим, маърифат ва маданият муассасалари қурилишини бошлаб берди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди
!

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазирлик ва идоралар ҳамда корхона, ташкилотлар билан ҳамкорликда Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловларни эълон қилади.

❗️Номзодлар диққатига!


Вакант лавозимга ариза юбориш учун Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz га киринг, "Кабинетга кириш" тугмасини босинг.

Кейинги қадамда OneID тизимидан рўйхатдан ўтинг. Агарда Сиз олдинроқ OneID тизимидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, унда логин ва паролингизни териб шахсий кабинетингизга киришингиз мумкин.

Шундан сўнг асосий саҳифага ўтиб, "Вакансия излаш" тугмасини босинг, "Ногиронлиги бўлган шахслар учун" бўлимига ўтинг. Вакант иш ўрнини танланг ҳамда малака талаблари билан танишгандан сўнг "Ариза юбориш" тугмасини босинг!

◽️Вакант лавозимлар рўйхати.

Энди Сиз вакант лавозим учун очиқ танловда номзодсиз!

Аризангиз ҳолатини "Менинг аризаларим" бўлимида кузатиб боришингиз мумкин.

📌 Эслатма: Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади.

Бунда:

танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади;

ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилинганда дастлабки синов кимларга белгиланмайди?

◽️ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

◽️захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

◽️давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

◽️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

◽️ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

◽️ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

◽️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

◽️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

◽️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларининг вакант лавозимларига очиқ танловлар эълон қилинади

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали синов тариқасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинади.

▪️Дастлабки босқичда Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент шаҳар 7-сонли туғруқ комплексидаги мавжуд бўш иш ўринлари учун танлов эълон қилинди.

Вакант лавозимлар рўйхати

❗️Эслатиб ўтамиз, ССВ тиббиёт муассасаларидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади. Бунда:

танловнинг барча босқичлари иш берувчи муассаса томонидан ўтказилади;

ушбу ташкилотлардаги вакант лавозимлар учун танловларда 10 нафардан кам номзод малака талабидан ўтган тақдирда тест синови ўтказилмайди.

Расмий саҳифаларимиз:
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Президент_Фармони_ижроси

⚡️Масъул раҳбарларнинг фаолият самарадорлиги қайси механизмлар асосида баҳоланади?


◽️Бугун Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган ўқув курси
Президент Фармони ижросини жойларда тизимли ва сифатли таъминлаш, пировардида давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самардорлигини ошириш — мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Мазкур вазифани давлат бошқаруви фаолиятига тўлақонли татбиқ этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан тегишли Фармон имзоланди. Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Очилиш маросимида масъул ташкилотлар раҳбарияти иштирок этди ва Дастурнинг зарурати, моҳияти ҳақида гапирди.

Ўқув курси давомида тингловчилар фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари, самарадорликни баҳолаш асослари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Samaradorlik.uz электрон платформаси имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишади.

Каналга уланиш — @argos_uz