Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Муаммолар таҳлил қилиниб, имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлатимиз раҳбарига Янги Наманган қурилишининг келгуси босқичлари тақдимот қилинди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Навоийда Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар малака оширмоқда


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув-семинар бошланди.

Ўқув — давлат хизматчиларининг бошқарув ва касбий фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Айни дамда семинарда Навоий шаҳри, Кармана, Навбаҳор ва Конимех туманларида давлат фуқаролик хизматининг турли бўғинларида фаолият юритаётган тингловчилар иштирок этмоқда. Машғулотлар бошқарув ходимларини шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган долзарб мавзуларни ўз ичига олган.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Аниқ, тезкор маълумотларни, саволларингизга жавобни ишончли манбадан олинг!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_botга йўлланг.

Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

Ушбу қулайлик ва очиқлик сизни давлат фуқаролик хизматига тенглик, адолатлилик принципи асосида ишга қабул қилинишингизга кўмаклашади.

Мурожаатлар ботига ўтиш@vacancy_argos_bot

Каналга уланиш —
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ

Муддатли меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда тузилади?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

#Кадровик_ёндафтарига

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бухорода Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар билим ва компетенцияларини оширмоқда

Бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун уч кунлик, қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди.

Ўқув давомида тингловчилар учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий мавзуларда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, давлат хизматчиларида профессионал мослашувчанлик, раҳбарлик кўникмалари, раҳбар маънавияти ва бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади. Шунингдек, тингловчилар жойларда амалий машғулотларда бўлади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Салоҳиятли кадрларни топиб, давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш — муҳим масала

Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келмоқда.

Андижон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқот салоҳиятли талабаларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Айниқса, vacancy.argos.uz порталидаги вакант лавозимларга ҳужжатлар юбориш тартиби, очиқ танловларнинг босқичлари, ёшлар учун яратилган имкониятлар талабалар қизиқишини оширди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида давлат хизматида ишлаш истаклари борлигини билдиришди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчисини обрўсизлантириш ва уларга нисбатан туҳмат қилганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик мавжуд?

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати меҳнат стажига қўшилади


Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.

Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади.

Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

Каналга уланиш — @argos_uz