Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг);
▫️оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан;
▫️ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра (тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсияларида назарда тутилган ҳолларда).

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган "2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюциясини бир овоздан маъқуллади

Ҳужжатнинг бош мақсади — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги ҳақида билдирилган фикрларига асосланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп.

Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим ҳисобланади.

Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса...

◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг!

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати соҳасида Озарбайжон билан амалий ҳамкорлик ривожланмоқда

Хабарингиз бор, 2023 йил 23 октябрда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларига масъул идоралари раҳбарлари навбатдаги йиғилиши доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди.

Мазкур Меморандумни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди:

◽️ давлат хизматига ишга қабул қилишда номзодларнинг билимларини баҳолаш, тест саволларини тузиш методикалари;
◽️давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва салоҳиятини ошириш;
◽️давлат хизматида психометрик диагностика;
◽️Озарбайжоннинг “Юкселиш” танлови мисолида иқтидорларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни ўтказиш методологияси.

Шу билан бирга, ҳамкорлар томонидан 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан Йўл харитасини (2024-2025 йилларга мўлжалланган) ишлаб чиқишга келишилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Жонли_мулоқот

⚡️Давлат хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими юзасидан очиқ мулоқот бўлади

Тизим фаолияти ёки танлов жараёнлари юзасидан саволларингиз бўлса, барчасига жонли мулоқот давомида жавоб олишингиз мумкин.

❗️Мулоқот эртага, соат 15:00 да ушбу t.me/argos_uz каналимизда бўлиб ўтади.

Соҳага оид саволларингизга ташкилот раҳбарияти ва экспертларимиздан жавоб олмоқчи бўлсангиз, албатта мулоқотда иштирок этинг.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Масъул раҳбарлар ўзига бириктирилган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашади

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

◽️Бунда мазкур раҳбарлар:

ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси давлат секторида раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш, давлат хизматчисининг касбий билимини ошириш ҳамда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

⚡️Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси розилиги талаб этиладими?


Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️ОАВда интервью беришнинг ўзига хос жиҳатлари

Маърузачи:
Олий тоифали сухандон Муслимбек Йулдошев

▫️
Давлат фуқаролик хизматчилари учун “Мақсадни белгилашга салбий таъсир қиладиган 5 та эски тушунча” ҳамда шоира Зулфия хотирасига бағишланган видеолавҳа намойиши

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 1 март куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: Бу кўприк ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир

Бугун Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Бу улкан иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга стратегик иншоотдир. Президентимиз бу ҳақдаги ташаббусни 2020 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда илгари сурган эди. Шундан сўнг пухта лойиҳа ишлаб чиқилиб, катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари унинг қурилишини икки бор келиб кўрди.

Президент дастлаб поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди.

Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари оғир иқлим шароитида фидокорона меҳнат қилган моҳир қурувчиларга, лойиҳачи ва муҳандисларга, кўприкни барпо этишга муносиб ҳисса қўшган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz