Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти, иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур

◽️
Давлатимиз раҳбари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига эътироз билдирди.

Профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани
учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти.

Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган.

Аксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Диққат

⚡️Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди

Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.

Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:

◽️ миллий қонунчилик;
◽️ давлат тили;
◽️ ахборот коммуникация технологиялари;
◽️ мантиқдан иборат.

Эндиликда Миллий қонунчилик таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан саволлар қўшилганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматига ишга киришда Конституциямиз бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш зарурлиги ҳақида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табригида таъкидлаб ўтилган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: Коллеж, техникум ва олийгоҳларни узвий боғлайдиган янги тизим жорий қилинади

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муҳим_ҳужжат

⚡️“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг давлат органларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишга доир айрим ваколат ва функциялари 10 тага бирлаштирилган ҳолда тизимлаштирилди.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

❗️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифаларни маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ белгилаш амалиёти жорий этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади.

Фармон билан 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Давлат бошқаруви академияси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорликда овозли мулоқот ташкил этмоқда


Мулоқот давомида хорижий университетларда ўқиш тартиби, Жамғарма фаолияти ва танлов жараёнлари, битирувчи стипендиатларнинг ватанидаги меҳнат фаолияти ва натижалари юзасидан маълумотлар берилади, муҳокамалар ташкил этилади.

Онлайн мулоқот жорий йил 12 февраль куни, 16:00 да ушбу манзилда бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бўка туман ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ташаббуси билан Бўка тумани ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди.

Раҳбарлик маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш
усуллари юзасидан мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

⚡️Мен олий таълим муассасасининг 2-босқич талабасиман. Давлат ташкилотида ишлашим мумкинми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Электромобиль тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.

Сўнгги уч йилда
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган. 2023 йилда импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электромобиль ва гибридлар ташкил қилган.

Шу боис мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. “BYD” компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Эслатма

⚡️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми?

Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган. Риоя қилсангиз, самарадорлигингиз янада ошади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Республикамизнинг барча туман, шаҳарларида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун ташкил этилган қисқа муддатли семинарлар давом этмоқда


◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Беларусь Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Одамлар муаммосини тезкор ҳал қилиш, рози қилиш — бош мезон бўлиши керак


◽️Бугун Давлат бошқаруви академиясида Халқ қабулхоналари мудирлари ва масъул ходимлари учун ўқув ташкил этилди.

Мақсад — бевосита халқ билан ишлайдиган масъулларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш.

Ўқув дастури аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизимини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг очилиш маросимида сўз олган масъуллар, малака ошириш курсининг мақсади ҳақида батафсил тўхталишди. Асосий эътибор — одамларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим бериш ва рози қилишга қаратилиши лозимлиги таъкидланди. Халқ қабулхоналари фаолиятида рақамли технологияларни жорий этиш зарурлиги билдирилди.

Маълумот учун, ўқув тўрт кун давом этади, 473 нафар Халқ қабулхоналари мудирлари ва ходимларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz