Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Хоразм вилоятида маҳаллаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари орасидан салоҳиятли кадрлар сараланиб, "Мобил захира" шакллантирилди

◽️Бу ҳақда лавҳада батафсил.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан воз кечишга ҳақлими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич батафсил маълумот берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди

Отабек Хасанов Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида 2020 йил 2 сентябрда фаолият бошлаган.

Ўтган давр мобайнида соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Тизимнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими жорий қилинди. Миллий кадрлар захираси такомиллашди. Кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди, ходимларни бошқариш ва инсон ресурслари фаолияти рақамлаштирилди.

Шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича замонавий тизим йўлга қўйилди, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш йўналишида ижобий натижаларга эришилди.

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Отабек Абдурашидовичнинг кейинги фаолиятида ҳам муваффақият ва зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.

◽️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатлар @vacancy_argos_bot орқали қабул қилинмоқда.

◽️"Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ҳоким ёрдамчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди.

◽️Хоразм вилоятида маҳаллаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари орасидан салоҳиятли кадрлар сараланиб, "Мобил захира" шакллантирилди.

◽️Республика бўйлаб туман, шаҳарларда фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” учун қисқа муддатли семинарлар бошланди.

◽️Брифинг: Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликка маълумот берилди.

◽️"Давлат хизматчиси" рукни остида навбатдаги ролик тақдим қилинди.

◽️ Давлат бошқаруви академиясида Германиянинг Бавария Давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти иштирокида "Раҳбар кадрларни тайёрлаш қўшма таълим дастури" доирасида махсус тренинг ташкил этилди.

◽️Иш стажи талаб қилинмайдиган очиқ танловлар ҳақида маълум қилинди.

◽️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими қандай тартибда фаолият юритади?

◽️Давлат хизматчиси аҳоли билан мулоқотдаги ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара олиши лозим.

◽️ Давлат дастури лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш йўналишида ҳам қатор таклифлар киритилган.

◽️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

◽️Сирдарёда амалий семинар: меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди.

◽️Хоразм вилоятида маҳаллаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари орасидан салоҳиятли кадрлар сараланиб, "Мобил захира" шакллантирилди.

◽️Кўмакчи эксперт: Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан воз кечишга ҳақлими?

Каналга уланиш — @argos_uz
#Эслатма

⚡️Ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади


Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

Ўқитувчилар давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божи тўламайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент ҳузурида навбатдаги йиғилиш: муҳим масалалар кўрилади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Давлат_дастурига_таклиф_бердингизми

⚡️"Янги Ўзбекистон" газетасининг 1086-сони чоп этилди


Нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, “Меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик — давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг асосий мезони” сарлавҳали суҳбат эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида ҳар бир соҳа ва тармоқ ривожига оид кўплаб янгиликлар акс этган. Умумхалқ муҳокамалари қизғин кечаётган шу кунларда бу масалалар юзасидан турли фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилмоқда.

“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири Баҳор Хидирова Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов билан шу масалада суҳбат ташкил этди. Унда Лойиҳа асосида давлат фуқаролик хизмати соҳасида кутилаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилган.

◽️Суҳбатни ўқиш.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти, иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур

◽️
Давлатимиз раҳбари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига эътироз билдирди.

Профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани
учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти.

Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган.

Аксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Диққат

⚡️Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди

Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.

Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:

◽️ миллий қонунчилик;
◽️ давлат тили;
◽️ ахборот коммуникация технологиялари;
◽️ мантиқдан иборат.

Эндиликда Миллий қонунчилик таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан саволлар қўшилганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматига ишга киришда Конституциямиз бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш зарурлиги ҳақида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табригида таъкидлаб ўтилган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: Коллеж, техникум ва олийгоҳларни узвий боғлайдиган янги тизим жорий қилинади

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муҳим_ҳужжат

⚡️“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг давлат органларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишга доир айрим ваколат ва функциялари 10 тага бирлаштирилган ҳолда тизимлаштирилди.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

❗️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифаларни маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ белгилаш амалиёти жорий этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади.

Фармон билан 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Давлат бошқаруви академияси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорликда овозли мулоқот ташкил этмоқда


Мулоқот давомида хорижий университетларда ўқиш тартиби, Жамғарма фаолияти ва танлов жараёнлари, битирувчи стипендиатларнинг ватанидаги меҳнат фаолияти ва натижалари юзасидан маълумотлар берилади, муҳокамалар ташкил этилади.

Онлайн мулоқот жорий йил 12 февраль куни, 16:00 да ушбу манзилда бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бўка туман ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ташаббуси билан Бўка тумани ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди.

Раҳбарлик маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш
усуллари юзасидан мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

⚡️Мен олий таълим муассасасининг 2-босқич талабасиман. Давлат ташкилотида ишлашим мумкинми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Электромобиль тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.

Сўнгги уч йилда
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган. 2023 йилда импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электромобиль ва гибридлар ташкил қилган.

Шу боис мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. “BYD” компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Эслатма

⚡️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми?

Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган. Риоя қилсангиз, самарадорлигингиз янада ошади.

Каналга уланиш — @argos_uz