Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Эксперт_шарҳи

⚡️Инсон капиталини ривожлантириш йўлида: Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги, икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати

Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йилдаги илк давлат ташрифи айнан Хитойга амалга оширилишида ҳам рамзий маъно бор.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу ташриф ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга, икки давлат муносабатлари тарихида ўзига хос янги саҳифани очишга хизмат қилади.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган ислоҳотлар етук кадрлар салоҳиятини талаб этади. Шу боис, бу борада бир қанча чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Унда жамоат саломатлиги, профилактик тиббиёт, жисмоний фаоллик ихтисосликлари бўйича магистрлик йўналишлари очилади. Тиббиёт йўналишидаги талабалар билимини халқаро тан олинган тизим асосида, икки босқичда давлат имтиҳонлари орқали баҳолаш йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий таълим муассасаларида ўқитилади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Жорий йилда амалдаги 40 та санитария қоида ва нормалари қайта кўриб чиқилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, мазкур устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Андижонда амалий семинар: меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди


Бугун инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борадаги амалий ишлар, айниқса, меҳнатга оид муносабатларда ҳам яққолроқ кўринади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

Вилоятнинг давлат органлари ва ташкилотларидаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимлари, юридик бўлим бошлиқлари, юридик марказ масъуллари иштирок этган семинарда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янгиликлар, меҳнатга оид муносабатларда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонуний асослари, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинар амалий казуслар ва қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.

Иштирокчилар амалиётда дуч келаётган қатор масалаларига жавоб олишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

◽️ Хулоса чиқариш ўзимиздан...


Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати меҳнат стажига қўшилади


Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.

Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади.

Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️"Маҳалла еттилиги" ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича республика тренерларини тайёрлаш жараёни бошланди

◽️
Улар гибрид методини қўллайди.

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган махсус ўқув-семинарида Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 157 нафар тренер иштирок этмоқда.

Ўқув дастурининг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов сўзга чиқиб, маҳалланинг мустаҳкамланиб бораётган жамиятдаги ўрни, олдида турган долзарб вазифалар, "маҳалла еттилиги"ни ўқитишнинг аҳамияти ҳақида фикр билдиришди.

Ўқув дастурига киритилган масалаларнинг долзарблиги ва бу талабларга бугун ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган халқ хизматчилари жавоб бера олиши лозимлиги таъкидланди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари барча ҳудудлардан танланган тренерлар ўқитилади. Уларга экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган тарғибот ва тарқатма материаллари берилади. Тренерлар 29 январдан 25 февралга қадар республикадаги мавжуд 55 минг нафардан ортиқ "маҳалла еттилиги"га кирувчи масъулларни замонавий билимлар асосида малакасини оширишади.

Каналга уланиш — @argos_uz

⚡️Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар Дастур доирасида “Тақдир синовлари” драмасини томоша қилишди


Курс тингловчилари таниқли драматург Қўчқор Норқобилнинг Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш этилаётган “Тақдир синовлари” драмасини томоша қилишди. Асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова саҳналаштирган. 

Спектаклда коррупциянинг илдизлари чуқур таҳлил қилинади. Энг муҳими, сабаб ва оқибатлар томошабинга ҳаётий, жонли манзаралар орқали кўрсатилади.

Спектаклнинг ўзига хос жиҳати, таъсирли воқеалар рамзий ифодалар ва одамлар орасидаги мураккаб муносабатлар талқини орқали кенг очиб берилади. Жамиятда инсонлар қалбида меҳр-оқибат, ҳалоллик каби туйғулар сўниб борилаётганлиги биргина чўпон суруви атрофида бўлиб ўтган воқеалар орқали талқин қилинади.

Қисмат зарбаларига дош беришга чоғланган инсон қалби изтироблари, очкўзлик комидаги ҳаёт зиддиятлари акс этган спектакль давлат хизматчиларида катта таассурот қолдирди. Улар инсон фарзанди, давлат хизматчиси, энг аввало, нималарни йўқотмаслиги кераклигини англашди.

Каналга уланиш — @argos_uz