#АРГОС_хабари
⚡️ Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди
Таъкидлаш керакки, бугун Миллий кадрлар захираси илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашмоқда.
Мақсад — Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли, халқпарвар шахсларни жалб қилиш, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ташкилотлар учун профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантириш.
Бугун бошланган навбатдаги ўқувда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, Андижон, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан захирага олинган номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Ўқув давомида тингловчиларнинг профессионал ҳамда шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган 20 га яқин долзарб мавзуларда тренинглар ўтказилади, жойларда амалий машғулотлар ташкил этилади. Шунингдек, тарихий қадамжолар, музей ва театрларга ташрифлар бўлади. Ўқув якунида тингловчиларнинг олган билимлари ва уларни амалиётда қўллаш имкониятлари синовдан ўтказилади.
◽️Эслатиб ўтамиз, ўқув жорий йилнинг 27 январига қадар давом этади.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇨🇳 Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади – Ш.Мирзиёев
Дунёдаги энг катта аудиторияга эга Хитойнинг етакчи газетаси "Жэньминь жибао" яъни “People's Daily”да Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – Хитой: минг йилликларни қамраб олган дўстлик ва ҳамкорлик” номли муаллифлик мақоласи эълон қилинди.
Мақолада хитой ва ўзбек халқи муносабатларининг узоқ тарихий илдизлари, ижтимоий-маданий, сиёсий ришталари, ўзаро ҳамкорликнинг тадрижий тараққиёт йўли батафсил баён қилинган.
— Биз мамлакатларимизнинг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, яхши қўшничилик тамойилларига риоя қилиш, ўз тараққиёт йўлини танлашни ҳурмат қилиш, маданий ва цивилизацион ўзига хослик каби туб манфаатларига дахлдор масалаларда бир-биримизни қатъий қўллаб-қувватлаймиз, — дея таъкидлаган Ш. Мирзиёев мақолада.
Шунингдек, муаллиф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги тижорат, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик натижаларини рақамларда кўрсатиб, Хитойнинг қашшоқликни бартараф этиш борасидаги муваффақиятлари долзарб ва намунали эканлигини алоҳида қайд этган.
◽️ Мақола билан қуйидаги ҳаволада батафсил танишиш мумкин.

#Эксперт_шарҳи
⚡️Инсон капиталини ривожлантириш йўлида: Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги, икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати
Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йилдаги илк давлат ташрифи айнан Хитойга амалга оширилишида ҳам рамзий маъно бор.
Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу ташриф ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга, икки давлат муносабатлари тарихида ўзига хос янги саҳифани очишга хизмат қилади.
◽️Батафсил

⚡️Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган ислоҳотлар етук кадрлар салоҳиятини талаб этади. Шу боис, бу борада бир қанча чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.
Жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Унда жамоат саломатлиги, профилактик тиббиёт, жисмоний фаоллик ихтисосликлари бўйича магистрлик йўналишлари очилади. Тиббиёт йўналишидаги талабалар билимини халқаро тан олинган тизим асосида, икки босқичда давлат имтиҳонлари орқали баҳолаш йўлга қўйилади.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб, ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий таълим муассасаларида ўқитилади.
Шунингдек, ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Жорий йилда амалдаги 40 та санитария қоида ва нормалари қайта кўриб чиқилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.
Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, мазкур устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш бўйича топшириқ берди.

#Филиаллар_фаолияти
⚡️Андижонда амалий семинар: меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди
Бугун инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борадаги амалий ишлар, айниқса, меҳнатга оид муносабатларда ҳам яққолроқ кўринади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилди.
Вилоятнинг давлат органлари ва ташкилотларидаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимлари, юридик бўлим бошлиқлари, юридик марказ масъуллари иштирок этган семинарда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янгиликлар, меҳнатга оид муносабатларда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонуний асослари, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Семинар амалий казуслар ва қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.
Иштирокчилар амалиётда дуч келаётган қатор масалаларига жавоб олишди.
Каналга уланиш — @argos_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада
⚡️ Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш
Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири.
Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?
Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...
◽️ Хулоса чиқариш ўзимиздан...
Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.
Каналга уланиш - @argos_uz