Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

⚡️"Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ёшлар етакчиларига малака оширганлик тўғрисида сертификат топширилди


Аввал хабар берганимиздек, 4 кун давомида Давлат бошқаруви академиясида "Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган 100 нафар ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини оширииш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан мулоқот ташкил этилди. Ёшларнинг шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренинглар ўтказилди.

Ўқув якунида тест синови, ижтимоий-психологик диагностика ва суҳбат ўтказилди. Кадрларнинг натижалари таҳлил қилиниб, рейтинги шакллантирилди.

Семинарнинг ёпилиш маросимида ёшлар етакчиларига шахсий ривожланишларига алоҳида эътибор қаратиш, маҳаллалардаги ҳамкасблари билан яқиндан ишлаш, мунтазам китоб мутолааси билан шуғулланиш бўйича тавсиялар берилди.

Махсус ўқув-амалий семинар якуни бўйича юқори натижаларга эришган ёшлар етакчилари эндиликда туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Экспорт, инвестиция ва саноат соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар

◽️Батафсил инфографикада.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бир гуруҳ иқтидорли ёшларимиз давлат кўмаги билан хорижга ўқиш учун жўнаб кетяпти

Бугун улар билан учрашдик.

Хабарингиз бор, "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови ғолиблари билан турли соҳа ва тармоқларда фаолият юритаётган раҳбарлар мулоқот қилмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилаётган учрашувлар "Иқтидорли ёшлар, Янги Ўзбекистон истиқболи учун бирлашамиз!" шиори остида бўлиб ўтаётгани ҳам қувонтиради.

Бу ёшларимиз ривожланган давлатлар ОТМлари ва илмий марказларига таълим олиш учун жўнаб кетиш остонасида турибди.


Улар билан давлат хизматида ишлашнинг аҳамияти, билим ва малакаларини ўстириб бориш методлари, муносиб иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ҳамда карьераларини ўстириш масалаларида гаплашдик.

Қолаверса, қайси давлатда бўлмасин, миллий қадриятларига содиқ қолиши кераклиги ҳақида фикр алмашдик.

Она ватани манфаати, унинг истиқболи уларга ўхшаган ёшлар қўлида эканлигини, юртининг шаъни, қадр-қимматини ҳар қачон ва ҳар қаерда муносиб ҳимоя қилишини, хорижий давлатларнинг энг сўнгги ютуқларини пухта ўрганиб, ўз заминига ёруғ юз ва ишончга муносиб жавоб билан қайтишларини тиладик.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Нукусда ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Унда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун устувор вазифалар ҳақида ахборот берилди.

▫️Тафсилотлар мобил репортажда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat