Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

Наманган вилоятида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув семинари ўтказилди

Агентликнинг ҳудудий филиали томонидан турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган 85 нафар тажрибали ва салоҳиятли номзодлар саралаб олинган.

Малака ошириш курсларини ташкил этишдан мақсад — раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган кадрлар корпусини шакллантириш.

Қисқа муддатли ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда риоя этиши лозим бўлган қоидалар

▫️Ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугунги йиғилишда инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга, қўшилган қийматга, экспорт учун самараси бўйича таҳлиллар етарли эмаслиги Президент томонидан танқид қилинди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/D2MlMaI_F5M?si=WxKdMPvcN1eHwrC3 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда бюрократия қисқаради

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Протокол_ва_этикет_қоидалари

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида протокол ва этикет қоидаларига амал қилиши лозим

Бу қоидалар ҳақида юридик фанлари доктори, профессор Лола Саидова муҳим маълумотларни берди.

◽️Ушбу видео маърузани тўлиқ томоша қилиш ва ҳамкасбларга улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

⚡️Қорақалпоғистонда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди


Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбарияти ва ходимлари, Агентликнинг Марказий аппарати масъул вакиллари, ҳамкорлар, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари А.Реимбаев 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

◽️Айни дамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz