Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳарбий ўқув машғулоти ташкил этилди


◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарадорлик учун рағбат

◽️ Қорақалпоғистонда вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги ташкилий-кадрлар гуруҳи вакиллари рағбатлантирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди

◽️Дастур ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим ташкил этилди, ёшлар етакчилари институти жорий қилинди, уларга зарур шарт-шароитлар яратилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларини ошириш, касбий ўсишини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмаги билан хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим йўналишларини битириб, ватанига қайтган бир гуруҳ стипендиатлар мамлакатимиздаги қатор давлат ташкилотларида ўз фаолиятларини бошламоқда.

◽️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси умидли кадрларнинг келгусидаги фаолиятида ҳам зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди

Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда.

Рейтинг жорий қилиниши тадбиркорлар фаолияти учун ўзига хос рағбат бўлади. Бунинг аҳамияти ҳақида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтилган эди. Шундан сўнг мазкур рейтингнинг мезонлари ва тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилди.

Бундай рейтинг орқали тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради. Келгусида субсидия, имтиёз ва преференциялар рейтингдан келиб чиқиб берилади. Кўрсаткичи паст бўлганлар интизомли тадбиркорлар сафига кириш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

Яна бир томони, бу рейтинг тадбиркорларга ўз ҳамкорлари тўғрисида ишончли маълумот берувчи ҳимоя тизимига айланади. Яъни, шубҳали шартномалар ва инсофсиз рақобатга чек қўйилиб, “яширин” иқтисодиёт қисқаради.

Тақдимотда “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгилаб олинди. Савдо-саноат палатаси томонидан жойларда учрашувлар ўтказилиб, рейтинг имкониятларини тушунтириш ишлари олиб борилади. Субсидия, имтиёз ва преференциялар ажратишнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади


Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@otabek_khasanov
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️Криминология тадқиқот институти ташкил этилди


◽️Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–10-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди.

Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

Институт, жумладан:


◽️республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади;

◽️жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;

◽️криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди.

Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Cолиқ тизими ва солиқчилар фаолияти қайта кўриб чиқилади

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар

Вакансиялар каналиhttps://t.me/vacancy_argos

Танлов ғолиблари тайинловлари каналиhttps://t.me/vacancy_winners

Тест синови саволлари каналиhttps://t.me/testargosuz

Танлов жараёнлари каналиhttps://t.me/vacancyonline

очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот — t.me/vacancy_argos_bot

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш
жараёнлари давом этмоқда

◽️ Бухорода ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларида ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоинфографика

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси давлат секторида раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш, давлат хизматчисининг касбий билимини ошириш ҳамда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz