Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳарбий ўқув машғулоти ташкил этилди


◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарадорлик учун рағбат

◽️ Қорақалпоғистонда вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги ташкилий-кадрлар гуруҳи вакиллари рағбатлантирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди

◽️Дастур ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим ташкил этилди, ёшлар етакчилари институти жорий қилинди, уларга зарур шарт-шароитлар яратилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларини ошириш, касбий ўсишини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмаги билан хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим йўналишларини битириб, ватанига қайтган бир гуруҳ стипендиатлар мамлакатимиздаги қатор давлат ташкилотларида ўз фаолиятларини бошламоқда.

◽️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси умидли кадрларнинг келгусидаги фаолиятида ҳам зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди

Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда.

Рейтинг жорий қилиниши тадбиркорлар фаолияти учун ўзига хос рағбат бўлади. Бунинг аҳамияти ҳақида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтилган эди. Шундан сўнг мазкур рейтингнинг мезонлари ва тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилди.

Бундай рейтинг орқали тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради. Келгусида субсидия, имтиёз ва преференциялар рейтингдан келиб чиқиб берилади. Кўрсаткичи паст бўлганлар интизомли тадбиркорлар сафига кириш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

Яна бир томони, бу рейтинг тадбиркорларга ўз ҳамкорлари тўғрисида ишончли маълумот берувчи ҳимоя тизимига айланади. Яъни, шубҳали шартномалар ва инсофсиз рақобатга чек қўйилиб, “яширин” иқтисодиёт қисқаради.

Тақдимотда “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгилаб олинди. Савдо-саноат палатаси томонидан жойларда учрашувлар ўтказилиб, рейтинг имкониятларини тушунтириш ишлари олиб борилади. Субсидия, имтиёз ва преференциялар ажратишнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat