Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Каналга уланиш - @argos_uz
#Қутлов

Қадрли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар
, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 32 йиллиги ҳамда 14 январь —  Ватан ҳимоячилари куни билан  самимий қутлайди.

Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш — энг муқаддас бурч ва энг шарафли касб!

Бугун биз ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли юртдошларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Ҳамиша эл-юртимиз ҳимояси йўлида метин қалқон бўлинг,
миллий армиямиз сафларидаги шарафли хизматингизда ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин! 

Ватанимиз сарҳадлари ҳамиша тинч ва осойишта бўлсин!

Каналга уланиш - @argos_uz
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Бу_муҳим Бугун давлат идоралари ва ташкилотларида Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритмоқда ◽️Комиссия қандай тартибда ишлайди? Ушбу роликда шу ҳақда маълумот берилган. Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди.

▫️
Давлат хизматчилари театрларда: Бу ҳаётимиз ва фаолиятимизни таҳлил қилишга имкон беради.

▫️
Давлат идоралари ва ташкилотларидаги Одоб-ахлоқ комиссиялари қандай тартибда ишлайди?

▫️"Соғлом давлат хизматчиси" шиори остида Фарғона вилоятида ҳам давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️Очиқ мулоқот: Навоий вилоятида давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида "Очиқ микрафон"да гаплашилди.

▫️Бу муҳим: Иш вақти меъёрларига амал қилиш ва амал қилмаслик қандай натижа,оқибатларга олиб келиши мумкин?

▫️Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби
белгиланди.

▫️
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️Билган яхши: Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов билан!

▫️Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар берилди.

▫️Армия ва халқ – бир тану бир жон. Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

▫️Қорақалпоғистонда Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари фаолияти самарадорлиги баҳоланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

⚡️ "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиантлари тенгдошлари билан мулоқот қилмоқда


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали Давлатобод туманидаги кутубхонада, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти, халқаро ТОП-100 талик рейтингдаги Буюк Британиянинг "University of Glasgow" магистранти Мухлисахон Мамажанованинг ёшлар билан мулоқотини ташкил қилди.

Учрашувга вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда олий таълим муассасаларидаги фаол, хорижий тил сертификатларига эга , чет элда ўқиш истагидаги ёшлар иштирок этди.

Мулоқот давомида "Эл-юрт умиди" жамғармасининг стипендия танловлари, Топ 100 талик университетларга кириш талаблари ва Буюк Британиядаги таълим тизими йўналишларида берилган саволларга жавоб берилди. Мухлисахон ушбу имконият учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Учрашув давомида ёшларнинг хорижда ўқиш иштиёқи янада ошди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳарбий ўқув машғулоти ташкил этилди


◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарадорлик учун рағбат

◽️ Қорақалпоғистонда вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги ташкилий-кадрлар гуруҳи вакиллари рағбатлантирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди

◽️Дастур ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим ташкил этилди, ёшлар етакчилари институти жорий қилинди, уларга зарур шарт-шароитлар яратилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларини ошириш, касбий ўсишини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz