Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.38K photos
1.76K videos
14 files
6.1K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Президенти мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама модернизация қилиш, уларни замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, Янги Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитети, халқимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатли таъминлашга қодир янги армияга айлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, кейинги йилларда қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлиги самараси ва сифатини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг малака ва кўникмаларини юксалтириш учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида зарур инфратузилмага эга бир қатор ўқув полигонлари барпо этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ташриф давомида Президентимизга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

◽️
Ҳамкаcбларга ҳам улашиш тавсия этилади.

Full формат.

Каналга уланиш —
@argos_uz
🔴LIVE

⚡️Армия ва халқ – бир тану бир жон


Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Тадбир давлат фуқаролик хизматчиларидаги ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, табиий ва техноген офатлар, турли таҳдидлар шароитида муҳофаза чораларини қўллаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Бугун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз тинчлик ва хавфсизлигимизни таъминлаётган бўлса, давлат фуқаролик хизматчиларимиз халқимизнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаб келмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида ҳамкорлар давлат хизматчиларида ватанпарварлик хислати ва халққа садоқат билан ишлашнинг моҳиятини ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб беришди.

Тадбир давомида билим юрти бўйлаб экскурсия, қўмондоннинг бир кунлик фаолияти билан танишув, “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида концерт дастури ташкил этилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Фарғона вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Тиббий кўрик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш орқали меҳнат фаолиятида самарадорликка эришиш мақсадида ташкил этилмоқда.

◽️ Фарғона телеканали репортажи вилоят Солиқ бошқармасида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларидан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари фаолияти самарадорлиги баҳоланди

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан вазирлик ва идоралардаги инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги ташкилий-кадрлар гуруҳи ходимларининг 2023 йил давомидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари таҳлилига бағишланган тадбир ташкил этилди.

▫️Батафсил —
https://telegra.ph/Samarali-me%D2%B3nat-uchun-munosib-ra%D2%93bat-01-12-2

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Каналга уланиш - @argos_uz