Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Қашқадарё вилоят ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


◽️Давлат хизматчилари саломатлиги — самарали фаолияти учун асос.


Шу мақсадда вилоят ҳокимлиги жамоаси ҳам бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда.

Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов билан!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ишга кириш учун қулай имкониятларни яратмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


Кўрик — инсон саломатлигини асраш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбир. Ўз вақтида ўтказилган кўрик соғлом бўлиб юриш имкониятини беради.

10-12 январь кунлари Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 800 нафарга яқин хизматчиларини педиатр, терапевт, жарроҳ-ортопед, гинеколог, офтальмолог, дерматолог, невролог, стоматолог, психолог, эндокринолог каби бир неча турдаги мутахассислар кўригидан ўтказиш режалаштирилган.

Мутахассислар кадрлар соғлигининг барқарорлигини кўздан кечиради, тиббий таҳлиллар олиб боради ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат, тавсиялар беради.

◽️Ушбу тадбир ташкилотларда корпоратив маданият ҳамда соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилишга ҳам ёрдам беради.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади


Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Тиббий кўрик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш орқали меҳнат фаолиятида самарадорликка эришиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жараён жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.

◽️ Мобил репортаж Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларидан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятларни шакллантириш, фан, инновациялар ва IT соҳасини ривожлантириш, "яшил" ва рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда ички захираларни янада самарали ишга солиш ва хорижий ҳамкорлар билан шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар қандай тартибда кўриб чиқилади?

Ушбу ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди. Бу ҳақда барча давлат фуқаролик хизматчилари билиши лозим.

◽️Full формат.

Каналга уланиш — @argos_uz
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?

Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.

❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга ташриф буюриб, мамлакатимиз мудофаа саноатида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz