Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#LIVE

Давлат фуқаролик хизматида қандай муаммолар бор?

Ёш давлат фуқаролик хизматчилари аноним сўровнома тўлдиришмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

Раҳбар ёш давлат фуқаролик хизматчиларининг муаммо ва таклифларини тинглаяпти

Эслатиб ўтамиз, мулоқотда онлайн ва оффлайн тартибда 1500 га яқин давлат идораларида фаолият юритаётган кадрлар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Болалар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

◽️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

◽️Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг бош мезони.

◽️Давлат фуқаролик хизматига қандай тартибда ишга кирилади?

◽️Туркияда халқаро Форум ташкил этилди.

◽️Билган яхши: Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари.

◽️Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича Корея тажрибаси ўрганилди.

▫️Семинар: Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома ҳамда Давлат органлари учун намунавий кадрлар сиёсати бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️“Ёшлар ва давлат хизмати” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшлар ва давлат хизмати” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

▫️Тафсилотлар лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

◽️Президент Фармони билан 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди. 


2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

22 март – жума; 
11 апрель – пайшанба; 
18 июнь – сешанба; 
3 сентябрь – сешанба; 
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 
2 январь – сешанба; 
23 март – шанба; 
12 апрель – жума; 
31 август – шанба; 
30 декабрь – душанба.

◽️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Каналга уланиш —
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган, соҳаларга масъул раҳбарлар ўз тизимидаги ёш кадрлар билан мулоқот қиляпти

Учрашувларда таклифлар, ташаббуслар, мавжуд муаммолар ўртага ташланяпти.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида оддий, тушунарли форматда ролик тайёрланди

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали соҳада амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар ҳақида ҳудуддаги ОАВ вакиллари ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларини хабардор қилди

Самарали фаолият юритаётган кадрлар эътироф этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

🟢 Бу ерда батафсил

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Раҳбар кадрларнинг бошқарув маҳоратини ошириш — давр талаби


Бухоро давлат университетида вилоятдаги бошқарув кадрларининг билим ва кўникмалари, профессионал салоҳияти ҳамда бошқарув маҳоратини ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва ҳокимлик томонидан ташкил қилинган ўқувда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси аввало, халқ хизматчиси бўлиши шарт”, тамойили остида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат бошқарувининг ўзига хос модели яратилиб, давлат хизматчиларининг янги авлоди шаклланди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz